Соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосари Абдиманнап Муратов пневмониядан вафот этди

316

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ ўринбосари Абдиманнап Муратов 4-июлда пневмония сабаб вафот этди. У 59 ёшда бўлган. Бу ҳақда муассасанинг собиқ матбуот котиби Елена Баялинова ўзининг Facebook саҳифасида билдирди.

«Коронавирус биздан яна бир шифокор, педиатр, соғлиқни сақлашни тарғиб қилувчи ва ўта интизомли одам Муратов Абдиманнап Аттокуровични олиб кетди. [...] Марҳумни қариндошлари ва яқинларига хамдардлик билдираман», — деб ёзган Баялинова.

Муратов кўп йилдан бери медицина тармоғида меҳнат қилиб, 2009-йили соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари бўлиб тайинланди. 2016-йили таълим ва билим минстрининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Қирғизистонда март ойидан бошлаб пневмониянинг 3 мингдан ортиқ ҳолати қайд этилган — аммо уларнинг коронавирусга топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатган. 5-июлга келиб пневмониядан яна 26 киши вафот этди — умумий 177 ҳолат.