Республика штабидан 5-июлда Қирғизистонда COVID-19нинг янги 283 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди. Касални юқтириб олганларнинг орасида 32 тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
Бишкек шаҳрида — 162 (11 тиббиёт ходими);
Чуй вилоятида — 31 (9 тиббиёт ходими);
Ўш шахрида — 27 (2 тиббиёт ходими);
Иссиқкўл вилоятида — 19 (5 тиббиёт ходими);
Норин вилоятида — 18 (2 тиббиёт ходими);
Баткен вилоятида — 13 (1 тиббиёт ходими);
Ўш вилоятида — 13 (2 тиббиёт ходими).
Янги қайд этилган ҳолатларнинг бари коронавирусга мамлакат ичида чалинган.
Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 7377га етди. Касаллик юқтириб олганлар орасида 1097 нафар тиббиёт ходими бор. Касалликдан 88 киши вафот этиб, 2802 нафар бемор соғайди.
Бугунги кунда касаохоналарда 628 киши даволанмоқда — уларнинг ичида 16 бемор жонлантириш бўлимига ўтказилганю Коронавирусни юқтирган, аммо касаллик белгилари кузатилмаган 3859 бемор уй карантинида ўтирибди. Охирги сутка ичида 1975 таҳлил ўтказилган.