Охирги суткада коронавирус ва пневмониядан 33 бемор вафот этди

422

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган икки киши вафот этганини хабар қилди, республика штаби эса пневмониядан 31 бемор вафот этганини маълум қилди.

Бишкекдаги юқумли касалликлар шифохонасида COVID-19 тасдиқланган 65 ёшдаги киши вафот этди, Новакдаги вилоят касалхонасида эса 74 ёшдаги киши вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташхиснинг тафсилотларини ёки қўш касалликларнинг бор-йўғи ҳақида билдиргани йўқ. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг сони 78 кишига етди.

Республика штаби COVID-19 юқтиргани тасдиқланмаган, аммо пневмония билан хасталанган беморларнинг вафот этиши ҳақида уларнинг умумий сонинигина хабар қилди — 31 киши. Аммо уларнинг ёши, ташхислари, ётган касалхоналари, қайд этилган ҳудудлари бўйича маълумотлар беришгани йўқ.

Пандемия бошлангандан бери пневмония билан хасталанган 151 бемор вафот этгани маълум бўлди.

Айрим мамлакатларда коронавируси тасдиқланмаган, аммо пневмонияга чалинган беморларни  ва COVID-19и тасдиқланган одамларни коронавирус юқтириш ҳолатларига ёзишган. Агар Қирғизистонда ҳам шундай ҳисобланса, у ҳолда вафот этганларнинг сони расмий аталган сондан кўпроқ бўлган бўлар эди — 229 киши.

Мамлакат бўйича коронавируси тасдиқланган 7094 ҳолат ҳамда COVID-19га топширган таҳлили тоза чиқиб, аммо пневмония бўлган 3009 бемор қайд этилган.