Коронавирус яна 71 нафар шифокорда аниқланди

404

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 71 нафар тиббиёт ходимида коронавирус тасдиқланганини хабар қилди.

Коронавирусга чалинган шифокорларнинг 36 нафари Бишкекда, 19 нафари Чуйда, беш нафари Иссиқкўлда, тўрт нафардан Ўш ва Ўш вилоятида, уч нафари Баткенда, ҳамда икки нафардан Норин ва Жалолобод вилоятларида рўйхатга олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ташхиси қўйилган қанча шифокорда пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилгани йўқ.

COVID-19га чалинган тиббиёт ходимларнинг умумий сони 1065 нафарни ташкил қилган, уларнинг ичидан 490 нафари соғайган.

Ҳозирда беш нафар тиббиёт ходимининг ўлими ҳақида маълум, аммо инфекция юқтириб олган ҳамда ундан вафот этган шифокорларнинг сони мингдан кўп бўлиши мумкин. Қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда яқинларининг, қариндошларининг ўлими ҳақида ёзишмоқда, уларнинг орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор.

Иш вақтида коронавирус юқтириб олган шифокорларга 200 минг сом миқорида бир сафарлик компенсация ажратилган. Компенсация тўлаб бериш бўйича қарорни инфекция юқтиришнинг вазиятини суриштирувнинг асосида махсус комиссия чиқаради.

Ҳозирда Ўш вилоятида COVID-19 юқтириб, аммо хали компенсация олмаган 41 тиббиёт ходими ҳақида маълум.