Сооронбай Жээнбеков парламент сайловини 4-октябрга тайинлади

485

Президентнинг матбуот хизмати давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков «Қирғиз Республикасини Жогорку Кенешининг депутатларини сайлашни тайинлаш ҳақида» фармонга қўл қўйганини хабар қилди.

Фармонга кўра, парламент сайлови 4-октябрга тайинланди. Сайловни уюштириш ишларини Марказий сайлов комиссияси таъминлайди.

Ҳукуматка МСК қабул қилиб берувчи смета бўйича сайлов ўтказишга маблағ бўлиб бериш топширмаси берилди. Шунингдек сайловни тайёрлаш ва ўтказиш пайтида ижро ҳукумати санитар-эпидемиологик хавфсизлигини таъмин қилиши керак. Бундан ташқари, вазирлар кабинети Марказий сайлов комиссиясига киберхавфсизликни таъминлашга ёрдам кўрсатади.

Бош прокуратурага Конституциянинг ва қонунларнинг сақланишини таъмин қилиш топширилди. Маҳаллий маъмуриятларнинг ва Бишкек, Ўш шаҳарларининг етакчиларига сайловчилар рўйхатини тузиш бўйича кўмак кўрсатиш топширилди.

Сайлов бўсағасини камайтириш

Аввалроқ президент Сооронбай Ж’энбеков «Қирғизистон Республикасининг президенти ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш тўғрисида» ги қонунга киргизилган тузатишларга қўл қўйган. Унга кўра, эндиликда сайлов бўсағаси  9 фоиздан 7 фоизга туширилди.

Бу дегани кузда ўтувчи парламент сайловида партиялар сайловчилар овозларининг умумий сонининг 7 фоизидан кам бўлмаган овозни олиши керак эканини англатади. Бунга қадар бу кўрсаткич 9% бўлган.

Партиялардаги тартибсизлик

Сайловда партиялар учун сайлов бўсағасини камайтириш ҳақида депутатлар жорий йилнинг октябрида режалаштирилаётган парламент сайловининг олдида айта бошлашди. Парламентдаги партияларнинг ҳамда унинг ташқарисидаги вазиятлар мамлакатда ҳар бир сиёсий уюшмаган ҳозирда қонунда ёзилганидек овозларнинг 9% олишга қийинчилик туғдиришини кўрсатиб туради.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги мамлакат етакчиси Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик сабаб қачондир бир вақтда ҳукуматчи бўлиб турган ҚСДП партияси ҳозирда лидерлик позицияларини йўқотиб қўйган. У суд текширувлари сабаб сайловга қатнашмай қолиши ҳам мумкин.

Лидерлик позицияда бўлган яна бир — «Республика — Ата-Журт» партияси ҳам ҳозирда бошидан кризисни ўтказмоқда. Партияда тартибсизлик сезилиб туради, чунки унинг лидери Омурбек Бабанов 2017-йилдаги президентлий сайловидан мағлуб бўлгандан кейин сиёсатдан кетган эди. У сайлов вақтида ва шундан кейин ҳам Жээнбеков билан Атамбаев босим ўтказиб, унга қарши қўзғалган жиноят ишларини охиригача чиқариш билан таҳдид қилишганини билдирган. Ҳозирда партияни Мирлан Жээнчороев бошқаради.

Натижада ҳозирда парламентда кучли партия йўқ, шу сабабдан ҳозирги депутатлар аъзо бўла бошлаган янги иттифоқлар пайдо бўлди.

Масалан, яқиндагина Қирғизистоннинг олти сиёсий партияси янги «Ата Мекен Жани дем» альянсининг қошида бириккани маълум бўлди. Янгиланган таркиб билан улар сайлов кампанияларига қатнашиб, 2020-йили кузда ўтувчи сайловга тайёргарлик кўришади.

Ҳамкорлик ва иттифоқ ҳақида келишувга Омурбек Текебаев («Ата Мекен»), Темир Сариев («Ак шумкар»), Рискелди Момбеков (КСДП), Тилек Токтогазиев («Жаны Дем» ёшлар ҳаракати), Азамат Темиркулов («Қирғизистоннинг Яшил альянсы») ҳамда Жанар Акаев (КЛДП) қўл қўйган.

Маҳаллий кенгашга сайловлар коронавирус пандемияси сабаб ўтмай қолган, аммо сайлов жараёнида «Мекеним Кыргызстан» ва «Биримдик» партиялари олдига ўзиб чиқишган — бу  партияларнинг етакчиларини бир томондан Матраимовларнинг клани билан, иккинчи томонда Жээнбековларнинг клани билан боғлашади.

Булардан ташқари «Чонг Казат» ҳаракати танила бошлади, ҳаракатнинг аъзолари бой сиёсатчиларнинг юзини очишни ҳамда «ўғирлаганларини қайтаришни» талаб қилишмоқда.