Охирги суткада коронавирус юқтирган 10 киши вафот этди

449

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3-июлга келиб коронавирус юқтирган яна 10 беморнинг ўлими ҳақида хабар берди. Уларнинг аксарияти Иссиқ-Ота ҳудудий касалхонасида вафот этган.

У ерда 64, 66 ва 80 ёшли эркаклар ва 62 ва 63 ёшдаги аёллар бўлган беш нафар бемор вафот этди.  Бишкекда эса икки бемор - қирғиз-турк касалхонасида 58 ёшли аёл ва юқумли касалликлар шифохонасида 54 ёшли эркак.

Республиканинг жанубида уч киши вафот этди - Новқат ҳудудий касалхонасида 59 ёшли аёл, у ҳамшира бўлган. Ўш шаҳар клиник шифохонасида 33 ёшли аёл ва Қизил-Кия ҳудудий касалхонасида 33 ёшли эркак вафот этган.

Коронавирус сабабли вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди – 24 ҳолат. Ўш вилоятида COVID-19дан вафот этганларнинг сони 15 нафарни ташкил қилди. Шунингдек Ўш шаҳрида 9, Чуй вилоятида 13, Норин вилоятида 6, Жалолобод вилоятида 6, Иссиқкўл ва Талас, Баткен вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этганларнинг сони 76га етди, уларнинг орасида беш тиббий ходим ва бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 3-июлга келиб коронавирус жами 6767 кишига юқди. Унинг 2655 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди.