Ҳозирча фавқулодда ҳолат режими киргизилмайди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

462

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев ҳозирча мамлакатда фавқулодда ҳолат (ФҲ) режими киргизилмаслигини хабар қилди. Бунга қадар Каратаевнинг ҳамкасби, Соғлиқни сақлаш вазирининг яна бир ўринбосари Нурболот Усонбаев республика штабининг йиғинида ФҲ режимини киргизиш масаласи кўриб чиқилишини айтган эди.

Айни кунда Бишкек мериясидан ҳам ҳозирча ФҲ режими киргизилмаслигини билдиришди. Аммо улар агар санитария нормалари сақланмай, одамлар кўп тўпланишни давом эттириб, ўз навбатида бу шаҳарликларнинг кўпида вирус юқишга олиб келса, унда бу қарор қайта кўрилишини огоҳлантирди.

ФҲ режими киргизилмагани билан айрим чоралар кўрилмоқда — масалан, давлат органлари масофадан ишлаш имкониятини кўриб чиқишни илтимос қилишди. Одамлар кўп тўпланган ерларда назорат кучайтирилади — бозорларда, жамоат овқатланиш жойларида ҳамда бошқа ерларда.

ФҲ режимини киргизиш масаласи COVID-19га чалинган беморлар вафот этган ва юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабаб муҳокама қилинмоқда. Бу вазиятлар ФҲ ҳамда ФВ режимлари, жумладан бошқа чекловлар олингандан кейин жуда кўпайиб кетган. Масалан, ўрта статистика бўйича юқтирганларнинг сони кунига 30 кишидан ортмаган бўлса, мазкур режимлар олингандан кейин бу рақам кунига 100-200 кишини кўрсата бошлаган. 26 июнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги короновирус 250 одамда топилганини билдирди.

COVID-19 аниқланган беморларнинг сони билан бирга тасдиқланмаган коронавиуруси бор пневмония билан хасталанганларнинг сони ҳам ўсмоқда. Масалан, 25 майда тез ёрдам бригадалари ўпка касали билан оғриган 50 беморни қайд қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳукумат чора кўришга мажбур бўлишди — касалхоналардаги ўринларнинг, 118 хизматидаги ходимларнинг ва мобил бригадаларнинг сони кўпайтирилди.