Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 4204га етди  

348

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 26-июндаги брифингда мамлакатда яна 250 кишидан коронавирус аниқланганини маълум қилди — уларнинг 21 нафари тиббиёт ходими.

Уларнинг 105 нафари (7 нафари тиббиёт ходими ) Бишкек шаҳрида, 61 нафари (9 киши тиббиёт ходими) Чуй вилоятида, Ўш шаҳрида 47 киши (уч нафари тиббиёт ходими), Ўш вилоятида 19 (бир киши тиббиёт ходими), Жалолобод вилоятида 12 нафар, Иссиқкўл вилоятида икки, Боткен вилоятида икки, Норин вилоятида бир, Талас вилоятида бир тиббиёт ходими.

Янги қайд қилинган ҳолатларнинг уч нафари сиртдан келган қирғизистонликлардан аниқланди, қолган 247 киши коронавирусга мамлакат ичида чалинган.

Шу билан коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 4204га етди — унинг 669 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан умумий 2162 киши соғайиб, 43 бемор вафот этди.

Бишкек шаҳрида — 1552, Чуй вилоятида — 587, Норин вилоятида – 464, Ўш шаҳрида – 500, Ўш вилоятида – 429, Жалолобод вилоятида – 269, Иссиқкўл вилоятида – 76, Боткен вилоятида – 48 ҳамда Талас вилоятида 39 ҳолат қайд этилди.

Бундан ташқари, хориждан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавиурс аниқланган.

Ҳозирда касалхоналарда 633 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида 46 бемор оғир аҳволда — 10 бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Коронавирусни юқтирган, аммо касалнинг белгилари аниқланганмаган 1366 бемор уй карантинида ўтирибди.

Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 4212. Буморлар билан алоқада бўлган одамларнинг сони 16 265ни ташкил қилди.