Президент Жээнбеков Москвада қатнаша олмаган Ғалаба парадидан қайтиб келди

383
Сурат: Акорда

Президент Сооронбай Жээнбеков 24-июнда Москвадан қайтиб келди. У Ғалаба парадига бориб, аммо қирғиз делегациясининг икки аъзосидан коронавирус аниқлангани сабабли парадга қатнаша олмай қолган. Хатто президент Москвада тиббий ниқоб ҳам тақиб юрган, аммо президент Владимир Путин билан Қирғизистонга учишдан аввал телефон орқалигина гаплаша олган.

Президентнинг администрацияси делегациянинг аъзоларида коронавирус аниқлангандан кейин сафарга чиқиш олдидан улар тест топширганини ва натижа тоза бўлганини хабар қилган. Бу вазият қирғизистонликларни ижтимоий тармоқларда коронавирусга текширган тестларнинг сифатини танқид қилишига туртки берган.

«Бизнинг ПЗР-тестлар сифатсиз ўтказилмайди. Таҳлилнинг қачон топширилганлиги аҳамиятга эга. Чунки, вирус юқтириб олиш ҳар бир дақиқада бўлиши мумкин. Кеча айтилган икки фуқаро Республика клиникасига ётқизилди. Қолган мутахассислар 3 кун изоляциядан кейин, қайта олинган таҳлили терс чиқча, ишга чиқишади», — деб билдирди 25-июнда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев.

Москвада коронавирус президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг етакчиси  Данияр Сидиковда ҳамда президент тансоқчиларининг бир ходимида аниқланган.