Бир кадр билан: Асилбаеванинг «Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига қарши тинчлик митинги

323

Қирғизистонликлар 25 июнда интернетни цензурага олиб келиши мумкин бўлган қонун лойиҳасига қарши парламент биносининг олдига митингга чиқишди. Парламент депутатлари уни иккинчи ўқишда кўриб чиқиши керак.

Тинчлик митингига юз нафардан ортиқ фаол тўпланди. Улар: «Гүлшат кетсин! Айнура, мандатингни топшир!» деган шиорлар билан қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан ваколатларини топшириб кетишларини талаб қилишди.

Шунингдек фаоллар чеклов киргизувчи қонун лойиҳасига қарши петиция учун имзо тўплашга қарор қилишди.

Митингчиларга депутат Дастан Бекешев чиқиб, фаоллиги учун уларга миннатдорчилик билдирди.

«Бу қонун лойиҳаси шуниси билан хавфли: сизлар бугун айтган сўз эртага ёлғон бўлиб қолиши мумкин», — деди Бекешев.

Бекешевнинг айтишича, парламентда овоз бериш учун етарли сондаги депутатлар ўтиради, улар деярлик 50 масалани қараб чиқишмоқчи.

Бундан бир кун аввал фейсбук фойдаланувчилари Асилбаеванинг постига 4 000дан ортиқ изоҳ қолдириб, норозиликларини билдиришган. Улар депутатдан «халққа қарши бўлган» қонун лойиҳасини чақиртириб олишини ҳамда мандатини топширишини талаб қилишган.

Юристлар ва фуқаровий жамоат бу қонун лойиҳаси мамлакат тарафидан интернетдаги цензурага олиб келади ва фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган қонуний ҳуқуқларини бузади деб ҳисоблашади.

Бу қонун лойиҳаси нимани назорат қилади?

Асилбаеванинг фикрича, мазкур қарор лойиҳаси фейк аккаунтларга қарши курашишга ва агар кимдир интернетда бошқа одам ҳақида ёлғон маълумот тарқатаётган бўлса, унинг ор-номуси ва обрўйини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Депутат ёлғон маълумот эълон қилганларнинг ортидан кузатув ўрнатишни ва бундай маълумот ундан кейин тарқамаслиги кераклиги бўйича қарор чиқариш мажбуриятини маданият вазирлигига юклашни таклиф қилади. Маданият вазирлигининг қароридан кейин фойдаланувчи ёки сайтнинг эгаси ёлғон маълумот тарқатишни тўхтатиш керак бўлади.

Агар маданият вазирлигининг қарори бажарилмаётган бўлса, унда суднинг қарори бўйича у маълумотга тўсиқ қўйилиши керак. Балки техник жиҳатдан ҳам сайтларни тўлиғича тўсиш керак бўлади.

Бундан ташқари, интернетнинг фойдаланувчилари ўзларининг ҳақиқий маълумотларини кўрсатиши керак бўлади, фойдаланувчилар эълон қилган маълумотларнинг бари интернет-провайдерларда ярим йил давомида сақланиши лозим. Суднинг сўрови бўйича провайдерлар бу маълумотни бериши керак.

Маълумотларни сақлаш учун қиммат ускуналарни ким сотиб олиши кераклиги бўйича қонун лойиҳасида ёзилмаган. Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг ўзи Россия қонунидан кўчириб олинган. Қонун лойиҳасининг айрим нормаларини техник жиҳатдан амалга ошириш бир қадар оғир.