Бир видео билан: «Таласнинг душмани». Депутат Момбеков таласлик турғуннинг танқидига учради

327

Депутат Рискелди Момбеков 21 июнда йўлтанламаслар билан кузатувчилар ҳамроҳлигида Талас вилоятига борди. У парламентга У парламентга Талас вилоятидан сайланган депутат. Шунга қарамай уни сайловчилардан бири уни ҳеч илиқ кутиб олмади.

elgezit.kg нашрининг бош муҳаррири Семетей Аманбеков фейсбук саҳифасида видео эълон қилди. Унда Таласнинг турғуни Момбековни ҳамқишлоқларига фойдаси тегмагани учун танқид қилиб, уни муштлашувга чақирган.

Видеонинг бошида турғун депутатнинг тансоқчилари орқали ўтиб бориб, депутатни Талас учун ҳеч нарса қилмаганликда айблади.

«Бу жойга қандай алоқангиз бор? Ким жўнатди? Рискелди ака, мен сени беш қўлдек биламан, икковимиз 2005дан бери ишлаяпмиз. Сен кимга тегишли эканингни, мен кимга тегишли эканимни биламан ҳаммасини. Сен ким учун бойиганингни ҳаммасини биламан. [...] Таласни нима қилдинг айт-чи? Бир қишлоқ ҳукуматининг ишини бажара олмадинг. Сен ўз чўнтагинг учунгина ишлаб юрибсан, мен биламан», — деб айтаётганда турғунни милиционерлар нари олиб кетган, Момбеков ва унинг тансоқчиси эса тасвирчидан видеога олмасликни талаб қилган.

Милициянинг ходимлари уни сиёсатчининг «обрўйига путур» етказмоқда деган сабаб билан тинчлантиришга ҳаракат қилишди.

Бунга жавобан турғун «Очиқ айтаман, аҳоли эшитиб қўйинглар! Мамлакатга [Момбековнинг] зараридан бошқа фойдаси йўқ. У Таласнинг душмани», — деб депутат билан муштлашишга ҳаракат қилди.

«Сен Таласнинг кўтисан! Шекер эмас, Таласнинг кўтисан!», — деб турғун уни милиционер қайтадан четга олиб бораётганда бақирган.

Бу вақтда депутат машинага ўтириб, воқеа бўлган ердан кетиб қолди. Милициянинг ходимлари турғунни дарҳол қўйиб юборди.

«Ҳаммаси министр бўлиб олади, қўлинглардан ҳеч нарса келмайди, сайлов яқинлашганда югуриб қоласизлар. Бакай-Атага [Талас вилоятидаги қишлоқ] аралашманглар, халқ ўзи депутатларсиз ҳам қилиб олади», — деб тугатди сўзини турғун.

«Жани Дем»нинг Таласдаги байроқлари

Депутат 21 июнда инстаграм саҳифасида президент Сооронбай Жээнбеков сайлов кампанияси вақтида қўлланган КСДП партиясининг байроқлари фонида тушган суратини чиқарган.

Постнинг изоҳида уБакай-Ата қишлоғидаги акасига борганини ва бу байроқларни «Жани дем» ҳаракатиникига алмаштиришга умид қилишини ёзган.

Момбеков 27 майда «КСДП» партиясининг сиёсий кенгашидан чиқиб, жорий йилнинг октябрида ўтувчи парламент сайловига қатнашиш учун «Жани Дем» сиёсий ҳаракатига қўшилган.

Янги ташкил қилинган «Ата Мекен Жани Дем» иттифоқига Қирғизистоннинг олти сиёсий партиясининг вакиллари қўшилган.

Ҳамкорлик ва бирикиш бўйича келишувга Омурбек Текебаев («Ата Мекен»), Темир Сариев («Ак шумкар»), Рискелди Момбеков (КСДП), Тилек Токтогазиев («Жани Дем» ёшлар ҳаракати), Азамат Темиркулов («Қирғизистоннинг Яшил альянси») ҳамда Жанар Акаев (КЛДП) қўл қўйган.