Депутат Карамат Орозова бош вазирлик хизматига номзод Қубатбек Бороновдан оилавий зўравонликнинг даражасини қандай камайтиришини сўради. Бу савол унга 17-июндаги парламент сессиясида бош вазирнинг номзодини муҳокама қилиш пайтида берилди.
«Сизнинг маълумотингиз бўлса керак, сўнгги йилларда бизда оилавий зўравонлик, болаларга нисбатан зўравонлик ва қизларга нисбатан зўравонлик 65 фоизга ошди. 2013-йили 2339 бўлса, жорий йилнинг дастлабки уч ойида бу кўрсаткич 2319 тани ташкил этмоқда. Оиланинг, аёлларнинг, болаларни ҳимоя қилиш ва гендер масаласи бўйича ҳукуматнинг қошида махсус бир орган бўлиши керак. Агар оила сақланмаса, жамиятимизда тинчлик сақланмайди», - деди Орозова.
Кубатбек Боронов маъмурий ислоҳотлар бўйича комиссиянинг таркибида зўравонликка қарши курашиш бўйича органни тузиш масаласини муҳокама қилишни таклиф қиламан деб жавоб берди.
Шунга қарамай Қирғизистонда ИИВ бор — у жиноятларга ҳам, шунингдек оиладаги зўравонликка қарши курашувчи махсус орган бўлиб ҳисобланади. Милиционерлар зўравонликдан жабрланганларга кўпроқ эмпатия билан муомала қила бошлаши учун минтақавий милиция ходимлари бир неча маротаба гендер масалаларига бағишланган курсларда қатнашган.
Уйдаги зўравонлик 2020-йилнинг бошидан бери энг қизғин мавзу бўлмоқда. Январь ойи аёлни ўлимга олиб келган калтаклаш бўйича янгиликлардан бошланган. Энг камида шундай ҳолатларнинг еттиси ҳақида маълум ва бу ҳолатлар милиция ва ОАВларда маълум қилган ҳолатларгина.
Зўравонликнинг даражаси карантинг вақтида кўпайиб, бу мавзу парламентда ҳам кўтарилган, мазкур мавзу хотинини хўрлаган кишининг видеоси тарқаб кетгандан кейин июнь ойила ҳам қайтадан муҳокама қилинди.
12-июнда ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғининг қўлини ортига боғлаб, бўйнига тош солинган икки ғилдиракни илиб, устига челаклаб сув сочиб, юзига муштлаб хўрлаётган кишининг видеоси тарқаган.
Кейинчалик Жалолобод вилоят ИИБидан воқеа 8-июнда Сузоқ туманининг Бек-Абад қишлоғида бўлганини, хотинини калтаклаган 51 ёшли киши эса 15 суткага қамалгани билдирилган. Милиция турмуш ўртоғини хўрлаган кишига нисабатан «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан судгача тергов бошлаган. Жабрланган аёл милициядан аризасини қайтариб олган, аммо ҳуқуқ тартибот органлари текширувни давом эттирмоқда.
Бу воқеага парламентда ва ҳукуматда ҳам эътибор қаратиб, аммо аниқ ҳеч нарса таклиф қилинмаган. Ягона таклифни депутат Исхак Пирматов берди. У ўша вақтдаёқ жабрланган аёл аризасини қайтариб олади деб таҳмин қилган.
Пирматов оиладаги зўравонлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини февраль ойида илгари сурган, аммо унга киритилган ўзгартиришлар ҳозиргача кўриб чиқилмаган. У ташаббуси парламентда кўриб чиқилишига умид қилмоқда. Масалан, у жабрланганлар аризаларини қайтариб олгани учун ишни тўхтатишга тақиқ қўйишни таклиф қилган. Унинг фикрича, калтаклашга дучор бўлганлар буни қариндошларнинг босими туфайли қилишади.
Оиладаги зўравонлик
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича 2019-йили Қирғизистон бўйича 6145 оилавий зўравонлик қайд қилинган. Оилавий зўравонликдан энг кўп аёллар жабрланган — 5 659. Эркакларнинг сони днярлик 1 1баробар оз — 486.
Мазкур фактларнинг 649и Жиноятларнинг ва қишлмишларнинг умумий реестрида қайд қилинган. Унинг тўрти «Одам ўлдириш», 451и «соғлиққа оғир ва оғир бўлмаган зарар етказиш», олтиси «зўрлаш ва жинсий зўравонлик ҳаракатлари» моддалари билан қайд қилинган. Қолган 5496 факти Қилмишлар бўйича кодексида кўрсатилга моддалар билан рўйхатга олинган.
Агар оилада калтаклашга дучор бўлсангиз нима қилиш керак?
Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланади. Мамлакат аёлларининг аксарияти — 83 фоизи — бир сафар бўлса ҳам оилада психологик, жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлишган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.
Агар сиз оилада калтакланишдан жабр кўрсангиз ёки яқинларингизда, танишларингизда шундай воқеалар ҳақида билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни қайд этиб, жабрланган кишига йўриқнома бериши керак. Бу қонун қуйидагича ишлайди: