Суд Асқаровнинг ҳукуматга қўйган даъвосини қарашдан бош тортди

409

Бишкекнинг маъмурий суди 12-июнда  умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровнинг ҳукуматга қўйган даъвосини рад этди. Асқаров ҳукуматни у БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 2016-йили чиққан қарорига риоя қилмагани учун  судга берган. Қарорда ҚўмитаАсқаровни қийноқ қурбони деб топиб, Қирғизистоннинг ҳукуматидан  уни зудлик билан озод қилиб,  унга товон тўлаб беришни талаб қилган. Ҳукумат бу талабларни бугунги кунгача бажаргани йўқ.

Асқаровнинг даъво аризаси дастлаб қабул қилинганига қарамай, судья Чолпон Досмамбетова даъвони кўриб чиқишдан бош тортиш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Асқаровнинг адвокати Валериан Вахитов билдирди.

«Биз барча ҳужжатларни бердик, аргументни келтирдик -  нима учун ҳукумат БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг тавсияларини бажариш механизмини беришга мажбур экани бўйича ва  қийноқдан, суднинг ноинсоний муомаласидан жабр кўрган одам қатори Асқаровга компенсация тўлаб бериши кераклиги бўйича», - деди адвокат.

Вахитов ҳукуматнинг вакили судга қаршилик кўрсатганини таъкидлади. Муҳокама вақтида ҳукуматнинг қошидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштириш кенгаши БМТ Қўмитасининг  Азимжон Асқаровга нисбатан тушунтирмаларини ижро қилиш бўйича ҳеч қандай ишолиб бормагани маълум бўлди.

«Ҳукуматнинг барча ишининг маъно-моҳияти БМТ Қўмитасининг тушунтирмасини олишга, уни қайта судга жўнатишга сарфланган, шундан кейин суд ҳукмини олиб, бу ҳақда қўмитага маълумот бериган. Ҳукуматнинг вакили судга БМТ Қўмитасининг Азимжон Асқаровга нисбатан тушунтирмаларини ижро қилиш бўйича чоралар кўрилиб ёки кўрилмаётгани бўйича ҳеч бир далил бера олгани йўқ», — деб билдирди адвокат.

Валерьян Вахитов билдиришича, судья Досмамбетова ишни «административ суд жараёни тартибида кўриш бўлмагани учун» тўхататган, аммо у февралда  Административ-процессуал кодексга таяниб уни қабул қилган эди.

«Бу ҳолат хайрон қолдирмоқда, чунки бир ҳолат бўйича суд икки қарама-қарши тавсиф чиқармоқда», — деди Вахитов.

Олий суд 13-майда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг кассация шикоятини кўриб чиққан.

Ҳуқуқ ҳимоячиси БМТнинг инсон ҳақлари бўйича қўмита қарори бўйича Чуй вилоят судининг ҳукмини устидан шикоят қилган. Унда Чуй вилоят суди Асқаровга нисбатан умрбод жазо ўташ ҳукмини кучида қолдирган эди.

«Бир Дуйно — Қирғизистон»нинг адвокатлари Олий суднинг ҳуқуқ ҳимоячиси азимжон Асқаровга қарши жиноий таъқибини тўхтатишни ва уни БМТ Қўмитасининг қарорида ёзилганидек озодликка чиқаришни талаб қилган.

«Асқаровнинг қамоқда ўтирганига яқинда 10 йил бўлади. У деярлик 70 ёшга чиқиб қолди, оғрияпти. Инсонийлик ва адолат принципини ёдга олиб, халқаро келишувлар бўйича олинган масъулиятларни бажариш орқали жиноят ишини тўхтатишни илтимос қиламан», — деб билдирди суд йиғинида адвокат Валерьян Вахитов.

«Бир Дуйно — Қириғизистон»нинг адвокатлари БМТ Қўмитасининг қарорига таяниб Асқаровга нисбатан жиноят ишини тўхтатишни сўрашганига қарамай Олий суд ҳуқуқ ҳимоячисининг умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўйича аввалги ҳукмни кучда қолдирган.

Асқаров аслида ким?

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштирув ортидан танилган.

Уни 2010-йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзиш» ҳамда «Одам ўлдиришда иштирок этиш» моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010-йилнинг охирида умрбод озодликдан маҳрум қилган, аммо ҳуқуқ ҳимоячиси айбни тан олмаган.

БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмита 2016-йили Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячсига нисбатан суд текширувлари адолатсиз бўлган деб топган. Қўмита Қирғизистон ҳукуамтининг Асқаровни зудлик билан бўшатиб, унинг судланганини бекор қилишни талаб қилган. Аммо бугунги кунгача бундай бўлгани йўқ.