Бишкекда «Билайн» компаниясининг бир неча ходимида коронавирус топилди

53

«Скай Мобайл» («Билайн» савдо маркаси) компаниясининг PR-директори Марина Ким компаниянинг бир неча ходими коронавирус юқтириб олгани «Клооп»га хабар қилди.

Унинг айтишича, COVID-19 компаниянинг бош директори Евгений Кражандан ҳам топилган.

Ким коронавирус юқтирган ходимларнинг бари изоляцияга олинганини, улар ўзларини яхши хис қилишаётганини қўшимча қилди. Шунингдек у юқтирганлар билан алоқада бўлганларнинг бари аниқланиб, улар COVID-19нинг бор-йўғига текширилаётганини айтди.

«Бундай вазият учун бизда ишлаб чиқилган режа бор, унга кўра, компаниянинг офисларида бир қатор чоралар қабул қилинди, ходимлар илк шубҳалар бўлиши билан дарҳол изоляцияга олинди, компания эса улар билан алоқада бўлганларни тестдан ўтказди», — деб хабар қилди Ким.

15-июнга келиб ўлка бўйича коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 2 372га етди. Пандемия бошлангандан бери бу вирусдан 1 813 бемор соғайди, 531 киши стационарда даволанмоқда. Пандемия вақтида 27 киши вафот этди.