Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 15-июндаги брифингда ҳукумат мамлакат бўйича чеклов чораларини қайтадан киргизиш мумкин деб билдирди. Унинг айтишича, бу COVID-19га чалинганлар сонининг ўсиши билан боғлиқ.
«Тўп-тўп бўлиб коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайди. Одамларнинг ишда, кўчада ва жамоат транспортида яқин алоқада бўлаётгани кузатилмоқда. Инфекция халқ орасида тарқалмоқда. [...] Агар вазият мураккаблашиб кетадиган бўлса жиддий чоралар қайта киргизилиши мумкин», — деди Усонбаев.
Унинг айтишича, фуқаролар ведомство талаб қилаётган санитария нормаларини сақлашмаяпти. Шу сабаб инфекцияни алоқа орқали юқтиришнинг ҳолатлари кун сайин кўпаймоқда.
«Янги юқтириш ҳолатларининг орасидан 64и алоқа ҳолатлари бўлиб ҳисобланади. Бишкекда алоқа ҳолатларини кўп аниқлаяпмиз. [...] Кўпчилик бизга юқмайди деган фикрда қўйган шартларимизни сақлашмаяпти. Ҳар биримиздан гигиенани сақлаш талаб қилинади. Келинглар, бу инфекция билан бирга курашайлик», — деди Усонбаев.
Вазирнинг ўринбосари фуқароларни шаҳар бўйича жамоат транспорти билан юришда эҳтиёт бўлишга чақирди, чунки айнан ўша ерда COVID-19 юқтиришнинг хавфи юқори бўлади.
«Эпидемиологик суриширув кўрсатганидек, касалга чалинганлар жамаот транспортини фойдаланган. У ерда санитария-эпидемиологик қоидалар сақланмаяпти, одамлар тиббий ниқобсиз юришибди, антисептик қўлланишмайди ва масофани сақлашмаяпти. Маршруткалар, автобуслар ва троллейбуслар [одамларга] лиқ тўлган», — деб билдирди Усонбаев.
Вазирнинг ўринбосари Қирғизистонда эпидемик вазият муракккаблигича қолаётганини қўшимча қилди. У кекса кишиларни коронавирусга жиддий эътибор беришга чақирди.
15-июнга келиб мамлакат бўйича коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 2 372ге етди. Пандемия бошлангандан бери бу вирусдан 1 813 бемор соғайди, 531 киши стационарда даволанмоқда. Пандемия вақтида 27 киши вафот этди.