Собиқ депутат Болот Шер инстульт сабабли комага тушди

393

Собиқ депутат Болот Шер инсульт туфайли 12 июнга ўтар кечаси Миллий касалхонага ётқизилган. Ҳозир у комада. Бунгача сиёсатчи икки инсультни бошидан ўтказган. 

* Болот Шер - 61 ёшдаги қирғиз сиёсатчиси, собиқ депутат, Муваққат ҳукумат даврида ИИВнинг етакчиси, парламентнинг собиқ спикери.

Депутат Содиқ Шер-Ниёз акасининг соғлиғи ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Болот Шер Миллий касалхонага ўтган кечаси инсультга билан тушган. Ҳозир вазиятини ўртача оғир деб баҳолашмоқда. Миталип Мамитович бошчилигидаги бир гуруҳ шифокорлар вазиятни назорат қилмоқдалар»,— деб билдирган депутат Содиқ Шер-Ниёз «Спутник»ка. Миталип Мамитов таниқли қирғиз ва совет нейрохирурги.

Бу  маълумотни депутат Мақсат Собиров ҳам тасдиқлади.

"Кеча ҳамкасбимнинг олдига бордим, унга киришга рухсат беришмади. Баъзи маълумотлар бўйича, воқеа юз берган вақтда Болот Шер уйида бўлган”, - деб келтиради сиёсатчининг сўзларини 24.kg нашри.