Бу йил Ўш ва Жалолобод вилоятида бўлган июнь воқеасига 10 йил тўлди.Шу муносабат билан 2010 йили мураккаб даврда Қирғизистоннинг президенти бўлган Роза Отунбаева «Азаттык» радиосига берган интервьюсида қонли воқеалар ортида кимлар турганини айтди. Бундан ташқари Ўзбекистон ва Россиянинг президентлари билан қандай сўзлашганини, Жамоат хавфсизлик келишуви ташкилотидан (ЖХКТ) нимага ҳарбий ёрдам сўраганини тушунтириб берди. «Клооп» экс-президентнинг интервьюсидаги муҳим фикрларни бир ерга тўплади.
«Июнь воқеаси атайлаб уюштирилган». Бизнинг миллатлараро алоқаларнинг ёмонлиги, ўша вақтдаги камчиликлар юзага чиқиб қолди. Бизнинг муваққат ҳукумат ўша вақтда оёққа туриб улгурмаган эди. Биз Бишкекнинг атрофидаги муаммолар билан курашаётган эдик. Ёдингларда бўлса Маевка билан Тўқмоқда ҳам воқеалар бўлди. 120дан ортиқ митинглар бўлди. Биз шу билан овора бўлдик. Жанубда эса доимий куч йўқ эди. Ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков ўша ерда муваққат ҳукуматнинг аъзоси қатори турган.
Биз июнь воқеасини атайлаб уюштирилган деб ҳисоблаймиз. Кўп кучларнинг бундан манфаати бор эди.
Миллатлар ўртасидаги алоқалар жуда нозик, териси ўта юпқа бўлар экан. Тезлик билан бўлиниб ярага айланиб кетади. Шу сабабдан бу масалага баримиз кўпроқ эътибор қаратишимиз керак экан.
Бакиевлар, криминал, наркотрафик. Айниқса наркотрафик, криминал кучларнинг манфаатлари у ерда кучли эди.
Бакиевлар қочиб, Ўшда парламентни чақирамиз деб катта ҳаракатларни қилишди. Ҳозир ҳам сиёсатда, сиёсатдан ташқари юрган одамлар ўша ерда катта ҳаракат қилишди. Бу бир.
Бакиевга ўша пайтда ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаганлар хизмат қилиб юришди. Бемалол юриб, билганини қилиб юришди. Бизнинг қўлимиз етгани йўқ. У ерда кадр масаласидан, бизга кўмак бериш жиҳатидан ҳеч кимни топа олмай турдик.
Июнь воқеасидан криминал кучлар ва наркотрафикни назорат қилганлар фойдаланди деб июнь воқеасидан кейин кўп халқаро ташкилотларнинг баҳолари айтилди. Россиянинг махсус кучлари бу воқеаларни яхши тадқиқ қилди деб ўйлайман.
Учинчидан хорижий кучлар бўлмаган деб ҳам айта олмаймиз.
Аммо уни аниқловчи база бугунги кунда бизда йўқ.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги президенти Ислом Каримов жуда қаттиқ айтганди. «Ўрта Осиёда бизни бир-биримиз билан уруштирмоқчи бўлган, Ўрта Осиёда доимо ёнғин бўлиб турсин деган кучлар бор», деб бу киши БМТнинг сессиясида яна айтиб чиқди. Доимо чарчамай айтиб турди.
Сепаратист айирмачиларнинг ҳам ўрни албатта бор бўлган. Ўша вақтда боши кўринган ўзбек миллатидаги сиёсатчилар бир қатор ҳаракатларни амалга оширди, республикани низога туртди. Халқнинг орасидаги қарама-қаршилик ёнғин каби чиқиб кетди. Мен ўйлайманки можаро бўлмаслиги ҳам мумкин эди, аммо уларнинг ҳаракати натижасида шундай бўлди.
Эвакуация. 10-11 июнда биз биз Ўш билан овора бўлиб юрдик. 12-13 июнь кунлари тартибсизлик Жалолободга ўтиб, у ер ҳам ёниб кетди.Муваққат ҳукумат 10 июнда кечаси тўпланиб, бу ёққа [Ўшга] самолётларни жўната бошладик.
Шундай вазият ҳам бўлди, нон, сув ҳам йўқ эди. Етти мингга яқин кишини 160 самолёт рейси билан Бишкекка олиб келдик. Кунига уч кунлик рейслар ташкил этилди. Ўш ва Жалолободга жуда кўп озиқ-овқат жўнатдик. Бутун Қирғизистон ёрдам берди. Қўшнилар ҳам беришди. Халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам берди.
70 минг киши Ўзбекистондаги лагерларга бориб жойлашди. Ўша вақтда БМТнинг махсус қочқинлар бўйича Олий Комиссарияти дарҳол ўша ерда лагерь ташкил қилди. Асосан, аёллар ёш болалари билан кетишди. Эркаклар яшаган ерида қолди. Ўзбекистондан ҳеч ким биз томонга келгани йўқ.
Биз ўзимиз билан ўзимиз курашиб турдик. Кейин ҳамма тинчланди.
Ўзбекистон ва Россиядан сўралган ёрдам. 10-11 июнда оғир бўлди. Одамлар бир-бирига қарши чиқди. Қаерлардандир кўплаб милтиқлар пайдо бўлди. Афсуски ўлганлар ҳам кўп бўлди.
Мен ўшанда Ислом Каримов билан гаплашиб қолдим. У «бу ерда ҳеч нарса қила олмайман, чегарани қаттиқ ушлаб турайин, бизда ҳам бориб ёрдам берамиз деган миллатчилар кўп. Ўзинг ҳаракат қилиб ҳал қил» деди.
Иккимизнинг ўртамизда шундай гап бўлди. Шундан кейин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги бизнинг доимий ҳамкоримиз Россияни қидира бошладим. Дмитрий Медведев билан 12 июнда гаплашдим. 12 июнь Россиянинг миллий куни, у кишини дарҳол тополмадим. Аппарат бошчиси Сергей Наришкин «у киши Кремлда мукофотларни топширяпти чиқолмайди» деди.
«Агар отишга тўғри келиб қолса қандай бўлади?»
12-июнда тушдан кейин у киши [Медведев] қўнғироқ қилиб қолди. Мен «бизга куч тизими томондан ёрдам бўлмаса бўлмай қолди, ўзимизнинг тайёргарлигимиз йўқ экан, шу сабабдан КХШТдан ёрдам сўраяпмиз» дедим. Улар ҳам маслаҳатлашиб кўришди шекилли, 13-июнда менга «биз ҳам қийналяпмиз, агар биз кирсак Россия яна бу можарога аралашиб қолгандек бўлади.Агар отишга тўғри келиб қолса нима бўлади?» деган саволлар пайдо бўлганини айтишди.
«Жанжални халқ ўзи тўхтатди». Халқнинг бирлиги элнинг ўзига боғлиқ, халқ ўзи «портламасликка» ҳаракат қилиш керак экан. Бизнинг ҳар биримизда шундай ният бор деб ўйлайман. Эл ўзининг келажагини ўзи ўйлар экан. Халқимиз шунчалик бирга бўлиб турди, жанжални ўзи тўхтатиб қўйди.
«Июнь воқеаси яна тадқиқ қилинади». Бундай катта воқеалар келажакда яна тадқиқотлар бўлади. Ўзимиз ўрганмасак ҳам бошқалар қизиқиб тадқиқи қилади.
Бизнинг зиёлилар кўп ялқовлик қилишмоқда, қийин вазият деган баҳона кўп.
Дунё бўйича қизиққанлар жуда кўп экан. 7-майда «Оксфорд» университети билан «Эксетер» университетлари «Қирғизистондаги революциянинг 10 йиллиги» деган номда конференция ўтказди. Дунё бўйича 95 киши ёзилди, қизиққанлар кўп.
«Бизнинг бугун дунёга юзимиз ёриқ». Киммо Кильюненнинг доклади Қирғизистондан катта айбловни олиб солди. Бизнинг бутун дунёга юзимиз ёриқ. Ўша докладда уч муҳим хулоса бор. Биринчидан Қирғизистонда геноцид бўлгани йўқ, иккинчидан ҳарбий жиноят қилингани йўқ, учинчидан амалга оширилган жиноятларнинг бари Қирғизистонда кўриб чиқиб хал қилиниши керак.
2011-йили 26-майда Жогорку Кенеш 2010-йилдаги июнь воқеаларини текширган халқаро комиссиясининг етакчиси Киммо Кильюненни персона нон-грата деб эълон қилган. Депутатлар комиссиянинг ҳисоботида холис хулоса ва тадқиқот бўлмаганини сабаб қилиб келтирган. Бундан ташқари ўзбек сепартистларидан пора олган деб айблашган. Ўз навбатида Кильюнен унга нисабатан қўйилган айбни рад қилган эди.
2010-йили июнда Ўш ва Жалолободда бўлган жанжалда 470дан ортиқ киши вафот этиб, минглаган киши турли жароҳатларни олган.