Бир неча кун аввал вице-премьер Кубатбек Боронов қирғизистонликлар санитария қоидаларини сақламай оммавий тадбирларга, масалан тўй маросимларига бориб, у ердан коронавирус юқтириб олаётганини айтиб шикоят қилган.
Амалдорлар ва сиёсатчилар оммавий чораларни уюштиришга тақиқ солинганини ва бунинг учун жарималар бор эканини, шунингдек оммавий тадбирларни уюштирган жойларга санитария қоидаларини сақламагани учун жарима солинишини билишади. Аммо 11-июнда кўплаган катта амалдорлар Бишкекда «Қайнар» ресторанига тўпланишди.
Тадбирдан «Республика»нинг янги лидери Мирлан Жээнчороевни ҳамда депутат Аали Қарашевни кўриш мумкин.
«Кактус» нашри ўша ердан видео олиб эълон қилди, ундан меҳмонларнинг автопаркини ҳамда журналистга тўсқинлик қилаётган йигитни кўриш мумкин. Журналист бу йигитни «Омурбек Бабановнинг тансоқчиси» деб атади — у агрессия кўрсатиб, хатто журналистни бўққан. Яқин орадан ўтаётган милиция журналистга ҳужум қилган одамга чора кўрмаган. Журналистларнинг маълумотига кўра, ресторанда собиқ ҳукумат етакчисининг опасига қуръон ўқитилаётган бўлган.
«Қайнар»нинг администраторига Қоида бузишлар кодексининг «Ваколатли органнинг қарорларини, хулосаларини ёки талабларини бажариш тартибини бузиш ҳақида» 293-моддаси бўйича жарима солинди. У жисмоний томон қатори икки кунлик тадбирга деб 3000 сомдан жами олти минг сом жаримага тортилди, бу ҳолатда ҳуқуқий томон 13 минг сом тўлаши керак бўларди.