Талас вилоятида коронавируснинг илк ҳолати қайд этилди

342

Талас вилоятида коронавируснинг дастлабки ҳолати қайд қилингани 10-июнда Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар қилинди. Ўпка касали тиббиёт ходимидан аниқланган.

Бу вақтга қадар Талас вилоятида коронавирус касали аниқланмаган эди. Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Уонбаев журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, мазкур вилоятда коронавирусга таҳлиллар жойида олиниб, текширувга Бишкекка жўнатилиб турганини айтган. Кейин у таҳлилларни пойтахтга жўнатиш масаласи Таласда вирусология лабораторияси ишга туширилгандан кейин ҳал қилинганини ва барча зарур бўлган таҳлиллар ўз вақтида ўтказилаётганини айтган.

Талас вилоятида янги давлат вирусология лабораторияси 9-майдан бошлаб COVID-19нинг бор-йўғига таҳлилларни ола бошлаган. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг айтишича, лаборатория Қозоғистон билан яқин чегарадан ўтганлардан таҳлил олишга лойиқлаштирилган.

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 10-июнга келиб 2093га етди, уларнинг 409 нафари тиббиёт ходимлари. Ўпка касалидан 26 киши вафот этди, уларнинг икки нафари тиббиёт ходими.

Ўпка касалидан шифо топганларнинг сони 1572га етди, уларнинг 294 нафари тиббиёт ходими.