Бишкекдаги Орто-Сай бозори 13-июнгача дезинфекция учун ёпилади

323

Бишкекдаги Орто-Сай бозори дезинфекция учун ёпилади. Бу ҳақда вице мэр Татяна Кузнецова  Бишкек шаҳар кенгашининг ижтимоий масалалар бўйича доимий комиссиясининг йиғилишида маълум қилди.

Унинг айтишича, дезинфекцияга бу бозорнинг сотувчилари ва унга келиб-кетганлар COVID-19 билан  шифокорларга  мурожаат қила бошлагани сабаб бўлган.

Мэриядан дезинфекция 10 июндан 13 июнгача давом этиши хабар қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, Қирғизистонда COVID-19 юқтирган, аммо, унинг юқтириш манбаси аниқланмаган фуқаролар кўпаймоқда. Бундан ташқари, фуқаролар одамлар гавжум жойларда - бозорлар, хизмат кўрсатиш объектларида инфекцияга кўпроқ чалина бошлади.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари Боронов Бишкекнинг вирус юқтирганлар бўйича статистикаси хавотирга солаётганини айтган — у камаймаяпти.

«Санитар қоидалар яхши сақланмаяпти. Бунинг бари қўшимча хавфсизлик чораларини киргизишга ёки уларни жиддийлаштириш масаласини кўриб чиқишга олиб келиши мумкин», — деган у.

10-июнга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 2 093 ҳолати қайд қилинган. Айни вақтда республика бўйича инфекциядан 1 572 бемор тузалган. Шу вақтга қадар коронавирусдан 26 киши вафот этган.