Контактни яшириш ва ўз-ўзини даволаш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги CОВИД-19 юқтирилган хатти-ҳаракатларидан хавотирда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 10 июндаги брифингда коронавирус юқтирганлар кимлар билан алоқада бўлганликларини яширишаётганини айтди.
«Баъзан одамлар кимлар билан алоқада бўлганларини яширишмоқда. Бу махсус тиббий ёрдам кўрсатиш учун керак бўлган вақтни олиб, турли қийинчиликларга сабаб бўлмоқда», — деди Усонбаев.
Усонбаев коронавирус юқтириш кимдан чиққани номаълум бўлган ҳолатлар кўпайганини айтади.
«Инфекциянинг манбаси аниқланмаган ҳолатлар кўпайди. Агар қандайдир бир симптомларни сезсангиз, албатта тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. 103 ва 118 рақамларига қўнғироқ қилинг.Симптомларни ва касаллик ҳолатларини яширманг. Мустақил даволанманглар. Бу соғлиққа зиён. Афсуски, бундай муносабат вирусни тўхтатмайди, уни кучайтириб юборади», — деди у.
10 июнга келиб 38 янги юқтириш ҳолатининг ичидан етти ҳолатнинг инфекция манбаси аниқланмай қолган.
У мустақил даволанган мазкур беморлар касалхонага пневмонияга ўтиб кетганда тушганини айтиб берди.
«Пневмония билан оғир аҳволда тушганларнинг кўпи мустақил даволанишган ёки умуман бегона одамлардан нопрофессионал ёрдам олишган», — деди Усонбаев.
Штабнинг маълумотига кўра, ҳозирда реанимацияда оғир аҳволда икки киши бор, 495 киши даволанишдан ўтмоқда. Вафот этганларнинг сони 26 кишига, тузалганларнинг сони 1572 кишига етди. Мамлакат бўйича вирус юқтиришнинг умумий сони 2 093 ҳолатни ташкил қилади.