Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил 9 июнда республикада COVID-19 инфекциясининг 23 та янги ҳолати қайд этилган:
Бишкек — 6;
Чуй вилояти — 2;
Ўш — 4;
Ўш вилояти — 3;
Жалолобод вилояти — 3;
Иссиқкўл вилояти — 4;
Норин вилояти — 1.
Жами бўлиб, республикада коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқароларнинг сони 2055 нафарга етди.
Охирги сутка ичида Ўш шаҳри, Ўш вилояти ва Иссиқкўл вилоятида бир нафардан тиббиёт ходими COVID-19 юқтиргани аниқланган.
Шу билан коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимларининг умумий сони 403 нафарга етди.
Ўпка касалидан жами 1483 киши шифо топиб, йигирма тўрт бемор вафот этди.
Коронавируснинг энг кўп қайд қилишини бўйича биринчи ўринда Бишкек шаҳри турибди: пойтахтда 555 кишидан COVID-19 аниқланди. Норин вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 399 ҳолат. Ўш вилоятида — 239, Жалолобод вилоятида — 169, Ўш шаҳрида — 236, Чуй вилоятида — 163, Боткен вилоятида — 32 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 22 киши касалга чалинди.
Бундан ташқари, чет ўлкалардан келган қирғизистонликларнинг орасида 240 кишида коронавирус аниқланди. Улар Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятидаги касалхоналарга жойлаштирилган.
Ҳозирда касалхоналарда 548 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида икки бемор касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2009 киши олинди.
Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8592ни тузди. Охирги сутка ичида 2431 таҳлил ўтказилди.