Ўш шаҳрида 6 июнга келиб коронавируснинг ўн бир янги ҳолати қайд қилинди. Мериянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаровнинг айтишича, COVID-19ни юқтириб олганларнинг етти нафари тиббиёт ходими.
«Коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимлари Ўш шаҳар туғруқхонасида ишлаганлар, қолган тўрт нафари мазкур туғруқхонада ётган оналар. Уларнинг бари бунгача обсервацияда бўлган эди», — деди Абсаттаров.
Шаҳар туғруқхонасидан коронавируснинг дастлабки ҳолати 12 майда қайд қилинган — ўшанда касални энг биринчи касалхонанинг ҳамшираси юқтириб олгани маълум бўлган. Шу сабабдан ун билан алоқада бўлганлар аниқланиб, жами бўлиб 720 киши обсервацияга олинган.
Шундан кейин 28 майда обсервацияга олинган аёллар касалхонанинг шартларидан норози бўлиб, уй карантинига чиқаришни талаб қилишган. Бир кундан кейин обсервациядагилар шарти яхшироқ хусусий клиникаларга ҳамда бошқа давлат касалхоналарига ўтказилганини маълум қилган. Умумий 167 киши ўтказилиб, уларнинг орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор бўлган.
Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 6 июнга келиб 1974 кишига етди, уларнинг ичидан 389 ҳолат шифокорларда аниқланган. Бугунги кунда 1360 киши ўпка касалидан тузалиб, коронавирусга топширган таҳлиллари терс натижа кўрсатди. Ўпка касалидан 22 киши вафот этган. Уларнинг икки нафари тиббиёт ходими бўлган.