Одам ўғирлашда гумонланиб уюшган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди 

365

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати 5 июнда  одам ўғирлашда гумон қилинган одамлар Соқулуқ туманидаги Кун-Ту қишлоғи яқинида қўлга олинганини хабар қилди.

Милициянинг маълумотига кўра, у июнь ойи бошида Бишкек бозорлардан биридан эркак киши ўғирлангани бўйича хабардор бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари билдиришича, у аввал судланиб чиққан, гумондорлар уни жазолашмоқчи бўлган. 

«Тезкор гуруҳ юрган ерларини аниқлаб, гумондорларнинг қонунга қарши ҳаракатларини амалга ошираётган пайтда қўлга олишган. Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларининг турғунлари ҳисобланган тўрт киши қўлга олинган. Бунга қадар улар бир неча бор судланган, улардан бири уюшган гуруҳнинг аъзоси қатори ИИВнинг рўйхатида туради», — деб билдирди ИИВдан.

Ўғирланган одам қаттиқ калтакланган, унинг жароҳатлари оғир деб баҳоланиб, у касалхонага ётқизилган. 

Қўлга олинган тўрт киши вақтинча сақлаш изоляторига киргизилди. Мазкур факт ЖҚУРга «Одам ўғирлаш» моддаси бўйича қайд қилиниб, судгача тергов олиб борилмоқда.