Ўсмир қизларга шилқимлик қилганликда айбланган чегарачининг иши қайта кўрилади 

380

Чуй вилоят суди 3 июнда 5 ва 10 ёшдаги қизларга жинсий шилқимлик қилганликда айбланган чегара ходимининг иши бўйича Тўқмоқ шаҳар судининг ҳукмини қайта кўриб чиқади.

Жабрланувчилардан бирининг адвокати воқеа 2019 йилнинг октябрида, Тўқмоқдаги кичик туманларнинг бирида бўлганини билдирди. 35 ёшдаги айбланувчи маст аҳволда кетаётиб ўтирғичда ўтирган икки қизни кўриб, улардан бирининг елкасидан ушлаб, ўзига тортиб, иккинчи қизнинг лабидан ўпган.

Юристнинг маълумотига кўра, психологик экспертиза воқеа сабаб қизлар руҳан жабрланганини кўрсатган. Бундан ташқари, айбланувчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмаси билан исботланган.

Аввалроқ 24.kg нашри дастлаб гумондор «Балоғатга етмаганларга нисбатан қилинган жинсий характердаги зўрлаш ҳаракатлари» моддаси бўйича судланиб, бунинг учун 16 йиллик муддатга озодликдан ажратиш ҳамда жазо чораси сўралганини билдирган.

Бироқ Тўқмоқ шаҳар судининг судьяси Асанбек Тойгонбаев бу ишнинг квалификациясини «Безорилик» моддасига ўзгартириб, айбловчини суд залидаги қамоқдан чиқариб юборган.

«Бишкек шаҳар гарнизонининг ҳарбий прокурори Эркинбек Абдикеримов Тўқмоқ шаҳар судининг айбланувчи 300 минг сом миқдорида жаримага тортилсин деб 2019 йилнинг 8 апрелида чиқарган ҳукмига рози бўлмай, ҳукмдан шикоят қилган», — деб билдирди Адвокат Самат Матсаков.

Юрист биринчи ҳукмни ноқонуний ва асоссиз деб ҳисоблайди, чунки судья Тойгонбаев модданинг квалификацияси нотўғри ўзгарган.