МХДҚнинг етакчи ўринбосари соғлиги бўйича хизматдан олинди

349

МХДҚнинг етакчи ўринбосари Жакипбек Байимбетов хизматдан бўшатилди. Бу ҳақдаги буйруққа президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйди.

Президентнинг матбуот хизматидан Байимбетов хизматидан соғлиги сабабли ўз эрки билан кетганини хабар қилишди.

Бунга қадар ОАВда Байимбетовнинг хизматдан кетиши радио частоталари можароси билан алоқадор деган маълумот пайдо бўлган. Бу ҳақда Кактус 2 июнда ёзган. Кейинчалик МХДҚ бу маълумотга раддия бериб, Байимбетов радио частоталарини сотиш иши бўйича қўлга олинган МХДҚнинг ходимлари ишлаган бошқармани назорат қилмаганлигини айтди.

Радио частоталарини сотиш билан боғлиқ жанжал туфайли Бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев меҳнат таътилига кетган.

Ўшанда Абилгазиев терговга қандайдир бир тазйиқ ўтказиш бўйича айбловлардан олис бўлиш учун қисқа муддатли таътилга кетаётганини айтган.

Радио частоталарни сотиш атрофидаги жанжал

Радиочастоталар бўйича бир неча иш бор. Улардан бири бўйича Давлат алоқа агентлиги раҳбарияти, «Ала ТВ» компанияси директорининг ўринбосари ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ҳибсга олинган. Бош прокурор Откурбек Жамшитовнинг айтишича, мазкур иш туфайли икки йил олдинги ишларнинг, шунингдек радио частоталари билан боғлиқ ишлар бўйича тергов қайта бошланган.

Депутат Жанар Акаев бош вазир Абилгазиевнинг радио частоталарининг «арзимаган нархга» сотилишига алоқаси бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. У бош вазир Темир Сариевнинг даврида 15 МГс аукционда 1 млрд 500 минг сомга сотилган, ҳозирги ҳукумат етакчисининг даврида эса 200 МГс 700 сомга сотилмоқда деб айтган. Ҳукумат етакчиси эса депутат Жанар Акаев «сохта маълумот» тарқатмоқда деб билдирган.

Депутат Рискелди Момбеков икки йил аввал бўлган иш бўйича бошқа амалдорни — президентнинг ҳамда ҳукуматнинг иш бошқармаси етакчисининг биринчи ўринбосари Нурбек Мамбетакуновни айбламоқда. Момбековнинг айтишича, мазкур иш сабаб бюджетга 1,5 млрд сом тушмай қолган.

Абилгазиев ва Мамбетакуновни КТ «Мобайл» компанияси боғлаб туради. Момбековнинг айтишича, Мамбетакунов компания бошқарган (раҳбариятида Нурбек Мукамбетов кўрсатилган), Абилгазиев эса — компания директорининг ўринбосари Эрназар Рисалиев билан қариндошлик алоқалари бўлгани учун лавозимидан ажраб қолишига оз қолган.