Собиқ ички ишлар вазири Молдомуси Конгантиевнинг адвокати Икромидин Айткулов Олий суд аввалги икки инстанциянинг оқлов ҳукмини кучида қолдирганини хабар қилди.
ИИВнинг собиқ етакчиси 2010 йили апрель воқеасида масъулиятсизлик қилган ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланган. 7 апрелда Оқ уйнинг олдидаги тўқнашувларда 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Ҳукумат алмашгандан кейин Конгантиев мамлакатдан чиқиб кетган, аммо 2010 йилнинг апрель ойининг охирида Москвада қўлга олиниб, ортга қайтарилган. 2018 йили унга қарши жиноят иши тўхтатилиб, шундан кейин қайта тикланган эди.
Уни 6 йилга кесиб, 100 минг сомга жаримага тортиш таклиф қилинган. Оқловчи ҳукм чиққандан кейин Конгантиевнинг мулки қамоқдан чиқарилиб, ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат бекор қилинди.
Суд процесслари ўтаётган вақтда Конгантиевнинг фойдаси учун унинг собиқ ўринбосари Садирбек Курманалиева кўрсатма берган, у ИИВнинг собиқ етакчиси митингчиларни отишга буйруқ бермаганини айтиб қатъий турган.