Алайда балиқ овлаётган турғун токка урилиб ҳалок бўлди

418

Ўш вилоятининг Олой туманидаги Конур-Добо қишлоғида 45 ёшли эркак вафот этди - у балиқ овлаётганда юқори частотали электр токига урилиб вафот этди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Жениш Аширбаев маълум қилди.

Унинг айтишича, марҳум 1 июнь куни таҳминан соат 18:30 атрофида аталган ҳудудга балиқ овлашга борган. У қармоқларни юқори кўтарганда, у дарёнинг устидан тортилган электр симларига тегиб кетган. Бунинг оқибатида эркак воқеа жойида вафот этган

«Балиқ овига келган киши Қорасув туманининг турғуни бўлиб чиқди. Жасадни унинг яқинлари тиббий экспертиза назоратига беришдан бош тортиб, ташқаридан кўрик ўтказилганда у токка урилиб танаси куйиб, юраги тўхтаб қолгани сезилган», — деди Аширбаев.

Мазкур воқеа Жиноятлар ва қилмишларнинг реестрига «тасодиф» қатори қайд қилинди.