31-майда Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида чиққан жанжал сабаб Ўзбекистоннинг Сўх анклавининг 187 турғуни ярадор бўлди — уларнинг айримлари ўқдан жароҳат олган. Бу ҳақда «Озодлик» билдирди.
Маълумотга кўра, жабрланганларнинг 15 нафари оғир аҳволда Фарғона вилоят касалхонасига вертолёт орқали етказилган — уларнинг ичида беш нафари жонлантириш бўлимида. Қирғизистондан эса 25 фуқаро турли жароҳатларни олган, уларнинг бари Айдаркен шаҳар касалхонасига тушган. Жабрланган қирғизистонликларнинг икки нафари реанимацияда.
Жанжал 31-майда икки давлатнинг ўртасида аниқланмаган ҳудудда жойлашган Чашма булоғини талашиш оқибатида пайдо бўлган. Қадамжой туманининг Чечме қишлоғининг ва Ўзбекистоннинг Сўх анклавининг турғунлари ўртасидаги гап талашиш тош ирғитишга айланган.
Натижада икки мамлакат турғунларининг уйлани ёниб, айрим қирғизистонликларнинг машиналари пачақланган
Воқеанинг эртаси куни вице-премьер-министр Кубатбек Боронов Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов билан учрашиб, сўзлашувларни ўтказди. Ҳозирда чегарадаги вазият «изга солинди».