Парламент қўмитаси Бекешевнинг партиялар учун сайлов кафолатини камайтириш таклифини қўллаб-қувватламади

413

Парламентнинг конституциявий қонунлар бўйича қўмитасида депутатлар Дастан Бекешев ва Марлен Маматалиевларнинг парламент сайловида гаров кафолатларини беш миллион сомдан бир миллион сомгача камайтириш тўғрисидаги ташаббусини 12 депутатдан биригина қўллади. Парламент қўмитаси Бекешевнинг партиялар учун сайлов кафолатларини камайтириш таклифини қўллаб-қувватламади.

Ушбу йиғилишда қўмита иккинчи ўқишда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади, унга кўра сайлов бўсағаси 7 фоизга туширилиши керак.

«Биз сайлов бўсағасини 7 фоизга тушириш таклиф қилинаётган бўлса, у ҳолда  молиявий тўсиқлар ҳам камайиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бу партиялар учун яхши бўлади. Бундай амалиёт фақат МДҲ мамлакатларидагина бор, Европада сайлов гарови тушунчаси мавжуд эмас», - деди Бекешев.

Айни йиғилишда яна бир депутат Нурбек Сидиқалиев партиялар учун гаров миқдорини 10 миллион сомгача кўпайтириб, уларни сайлов натижаларидан қатъий назар уларни бюджетда қолдиришни таклиф қилди. 

Сайлов гарови миқдорини ўзгартириш бўйича мазкур таклифнинг иккиси ҳам қўмита аъзолари томонидан рад этилди. 

Ҳозирда партиялар парламент сайловларида иштирок этишларини тасдиқлаш учун МСКга беш миллион сом ўтказиши керак. Уларнинг ичидан сайловчиларнинг  5 фоизлик овозини олганларигина пулларини қайтариб олишлари мумкин.