Бир кадр билан: Президент болаларга резиденциясини кўрсатди 

395
Сурат: Президентнинг сайти

Президент Сооронбай Жээнбеков 1-июнда Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунида резиденциясига беш нафар болани чақирди. Улар «Ала-Арча» резиенциясининг ҳудудида сайр қилиб, кунлик турмуш ва болалик орзулари ҳақида суҳбат қилишди. 

Байрам муносабати билан Жээнбеков болаларга ноутбук совға қилди, улар эса давлат раҳбарига оқ қоплон шаклига келтириб ясашган пул тўплагич қутичани совға қилишди. 

Бу учрашув КТРКда кўрсатилган «Мээрим» телелойиҳаси орқали уюштирилган. Теледастурда етим болаларнинг, кам таъминланган ва тўлиқ бўлмаган оилаларнинг фарзандларининг воқеалари ҳикоя қилинади. Мазкур телелойиҳа орқали кам таъминланган оилаларга ёрдам беришни истаган одамларни топишади.