Ўшнинг мэри уй-интернатидаги ака-укаларга квартира совға қиладиган бўлди

468
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш шаҳриинг мэри Таалайбек Сарибашов шаҳардаги «Боорукердик» уй-интернатида тарбияланаётган беш нафар бир оиланинг болаларига квартира совға қилишни ваъда қилди. Бу ҳақда «Клооп»га мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров маълум қилди. 

Абсаттаровнинг айтишича, болаларнинг каттаси бу йил 18 ёшга тўлиб интернетдан кетиши керак бўлгани сабаб, уларга мэр ҳомийлар билан бирга шаҳарда қурилаётган элита уйларнинг биридан квартира совға қилади. 

«Бу болаларнинг онаси етти йил олдин, яшаш шароити оғир бўлгани сабабли болаларни интернат мактабига юборишга мажбур бўлган, ўзи эса касалликдан икки йил аввал вафот этган. Болалар орасида эгизаклар ҳам бор, кичкина болалар бир-бирларидан ажрай олмас экан. Шу сабабдан шаҳар ҳокими уларга кузда квартира беришга ваъда берди», — деди у.

Мэрияннинг маълумотига кўра, мазкур уй-интернатида жами бўлиб 25 бола тарбияланади. 

Ўш шаҳрида бундан ташқари «Лотос» ҳамда «Алтин-Уя» уй-интернати бор — уларда жами 22 бола яшайди. Болалар уйи эса шаҳарда биттагина — унда бола боғча ёшигача бўлган болалар тарбияланади.