Ўш ШИИБидан 29-май куни Оқбура сойидан 23 ёшдаги ҳиндистонлик талабанинг жасади топилганини билдиришди. У Ўш давлат университетининг медицина фальтетитинг 3-босқичи талабаси бўлган.
Муассасанинг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га билдиришича, воқеа бўйича милицияга унинг дўстлари хабар қилган.
«Қидирув ишлари натижасида унинг жонсиз танаси бугун эрта билан таҳминан соат 9ларда топилди. Бу бўйича ҳозирда тегишли экспертиза тайинланди», — деди Сидиков.
Сидиков марҳумни дўстларининг кўрсатмасига таяниб, у сувга оқиб кетгунгача алкоголь ичганини таъкидлади.
Ўш давлат университетида икки мингдан ортиқ хорижлик талаба ўқийди, аксарияти тиббиёт йўналишида таҳсил олади.