Интернетда география бўйича билими билан танилган уй-жойсиз Қайрат паспорт олди

452

Географияни билгани сабаб ижтимоий тармоқларнинг бир қатор фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирган Қайрат исмли уй-жойсиз одам паспортга эга бўлди. Бу ҳақда видеони депутат Альтинбек Сулайманов Инстаграм саҳифасида эълон қилди. Депутат Қайратга паспорт олишда ёрдам берган.

«Кўпчилик менга ўхшатаётган Қайратга бугун паспорт олдик. Бу янги ҳаётга қўйилган илк қадам. Насиб қилса, яқин кунларда Қайратнинг яна бошқа муваффақиятларига гувоҳ бўласизлар», — деб ёзган депутат.

Қайрат билан депутат Алтинбек Сулаймановнинг ўхшашлиги бўйича ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ёза бошлаган. Ижтимоий тармоқнинг қўлланувчилари уларнинг суратларини солиштириб, Қайратни депутатнинг «эгизи» деб аташган. Кейинчалик депутат ўзи ҳам Инстаграмга Қайратнинг ва ўзининг суратини қўшилган коллажни юклаб, «Биз ҳаммамиз ўхшашмиз» деб ёзган.

Энди мамлакатдан ёрдам олиб, паспортга эга бўлгандан кейин Қайрат иш топиб, янги ҳаётни бошлаш умидида.

«Ҳужжатлар мен учун катта нарса, энди мен доимий иш топа оламан. Менга имкониятлар очилди», — деди у.

Кўчадаги географ

Қайрат апрелнинг охирида ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари у тасвирга олинган видеони чиқаришгандан кейин интернет юлдузига айланган. Видеода Қайратга милиционерлар география бўйича саволларни бериб, у уларга тўғри ва тез жавоб бераётгани кўрсатилган.

Қайратнинг билимига ўша вақтдаги Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев ҳам ҳавас қилган.

«Мен ҳам мактабда географияни яхши кўрар эдим. Фарзандларимиз бу дарсни яхши ўқиб, ўзлаштириши керак деб ҳисоблайман. Бу уй-жойсиз одамнинг энциклопедик билимига тан бердим! Мен ҳам унинг видеосини кўрдим. Зийраклигига гувоҳ бўлдим», — деб ёзган Орозалиев фейсбукдаги саҳифасида.

Кейинчалик шаҳар комендатурасининг ходимлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ёрдами орқали Қайратни топиб, у билан учрашган. Унга озиқ-овқат олиб бериб, ҳужжат томонидан ёрдам беришни ваъда қилишган.

Қайратнинг ҳикояси

«Кактус» билан суҳбатда Қайрат ўз ҳикоясини айтиб берган. Унинг айтишича, у географияга болалик вақтида, бувисиникига кўчиб кетгандан кейин қизиқа бошлаган.

«Бувимникида дунё шаҳарлари тасвирланган карточкалар бор эди. Мен уларни топиб олганда олти ёшда эдим. Мен уларни тизиб, қараб ўтиришни яхши кўрардим. 11 ёшимда эса қўлимга кутилмаган ердан Ню-Ёрк шаҳри ҳақида китоб тушиб қолди. Шундан кейин китобга қизиқиб кетганман», — дейди у.

Унинг айтишича, у маҳаллий кутубхонанинг доимий меҳмони бўларди, ҳатто кутубхоначи уни ёдлаб ҳам қолиб, жонга тегдинг деб ҳазиллашарди.

Қайрат турмуш ўртоғи 12 ёшдаги қизини олиб ташлаб кетганда уй-жойсиз қолганини эслаб ўтган.

«Хотиним 12 йил аввал ташлаб кетиб, шундан кейин ўзимни ташлаб қўйганман. Ичиб, кўчада яшай бошладим. Ҳаётинг шундан бўлиб турса ичмай қўя олмас экансан. Доимий уй-жойи йўқ йўқ одам бўлиб туриб бир кун ҳам соғ юрган одамни кўрмаганман», — деб тушунтиради Қайрат.

Ҳозир у иш топиб, соғлигини тиклашни истайди.

«Ҳар бир ерда соғ одам керак эканини тушундим. Соғ бўлсанг — иш ҳам, пул ҳам, уй ҳам бўлади Асосийси — ишлаш керак, бу қўлимдан келади. Менга оз вақтгина қолди, нимасини айтай. Умримнинг бир қаторини яшаб қўйдим. Бу ҳаётимни арзирли яшаб ўтишгина қолди», — деди у.

Бош сурат: Депутат Алтинбек Сулаймановнинг инстаграмдан олинди.