Сузоқда қизни ота-онасининг розилигини ололмаган турғун ўзини ёқиб ҳалок бўлди 

413

Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон туманининг 24 ёшдаги турғуни 25-майда ўзига ёқилғи мойи сочиб, ёниб кетди. У олган жароҳати натижасида ўша куннинг ўзида ҳалок бўлди. 

Милициянинг маълумотига кўра, марҳум Сузоқ туманидаги қишлоқлардан бирига гаплашиб юрган қизига уйланиш учун ота-онасининг розилигини сўраш учун борган. Аммо қизнинг отаси розилик бермагандан кейин у ўзига бензин сочиб ўт қўйган. 

Жалолобод вилоят ИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаевнинг айтишича, жонига қасд қилган турғун баданининг 98%и куйиб кетган. Марҳум билан бирга касалхонага 50 ёшдаги қизнинг отаси ҳам тушган  — унинг танаси 35%га куйган.

«Фуқаро ўзига бензин сочиб ёқаётганда, ёнида уйнинг эгаси ҳам бўлиб у ҳам жабрланган», — деди Жээнтаев.

Бу воқеа Сузоқ туманининг милицияси тарафидан Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрида «Ўзини-ўзи ўлдиришга етказиш» моддаси билан қайд этилди.

Муаллиф: Нуриза Абил қизи