Давлат санитар-эпидемиологик назоратнинг ходимлари Қирғизистонда 1-майдан бошлаб ишини қайта бошлаган деярли етти минг объектни текширди. Текширув иши натижасида деярлик 700га яқин объектда санитар нормалар сақланмаётгани аниқланган.
Республика штабидан маълум қилинишича, текширув ишларининг кўпи Ўш вилоятига тўғри келган. У ерда давлат санитар-эпидемиологик назоратнинг ходимлари деярлик 3000 объектни текширишган. Пойтахтда деярлик 800 объект текшилган.
«680 объектнинг эгасига хавфсизлик чораларини бузгани учун умумий қиймати 977 минг сомни тузган жарима солинди. 15 материал баҳо бериш учун ҳуқуқ тартибот органларига ўтказилди», — деб билдирилди штабдан.
Фаолиятини бошлаган тармоқларнинг бари учун асосий талаб — бу барча санитар-гигиена нормаларига риоя қилиш.
Ҳукумат ходимлар билан объектга келиб-кетувчилар тиббий ниқоб-қўлқоп режимни сақлашини, ўрин жойларни дезинфекциялаб туришни, санитайзерлар ва антисептикларни ўрнатишни, шунингдек одамлар ўртасидаги оралиқ масофанинг сақланишини текшириб туришни талаб қилмоқда.
Ҳукумат 1-майдан бошлаб тардбиркорликни айрим тармоқларининг ишини қайта тиклашга рухсат берган. Биринчилардан бўлиб саноат, қурулиш, такси хизматлари ҳамда сартарошлар ишини бошлаган.
Жамоат транспорт 25-майдан бошлаб ишлай бошлади. Шаҳарда савдо марказлари ва 50 ўринга мўлжалланган кафелар очилди.
Ҳукумат кафе эгаларини санитар нормаларнинг сақланишини, бундан ташқари, кафега келиб-кетган ҳар бир кишининг келиш вақти билан бирга бошқа маълумотларнинг бир ой давомида ёзиб туришни ҳамда сақлашни талаб қилмоқда.
Улар буни агар келувчилардан бирида коронавирус аниқланадиган бўлса, маъмурият бу ҳақда ҳукуматга маълумот бериб, ўз навбатида бу юқтирган киши билан алоқада бўлганларни аниқлаш учун кераклиги билан изоҳлашган.
25-майга келиб, умумий мамлакат бўйича коронавирус юқтиришнинг 1433 ҳолати қайд этилган. 992 бемор шифо топиб касалхоналардан чиқарилган. COVID-19и тасдиқланган 16 киши вафот этган.