Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Қирғизистонда 25-майга келиб коронавируснинг янги 30 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг беш нафари тиббиёт ходими.
Коронавирусни юқтириб олганларнинг 17 нафари Бишкек шаҳрида — уларнинг ичида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан келган саккиз фуқаро ҳам бор. Шунингдек Норин вилоятида беш, Ўш шаҳрида уч, Жалолобод вилоятида икки, Чуй, Ўш ҳамда Баткен вилоятларида бир нафардан киши коронавирусга чалинди.
Янги қайд қилинган ҳолатларнинг ўн иккиси чет ўлкалардан келган фуқаролардан аниқланди. Россиядан ўн бир ва Ўзбекистондан келган бир фуқародан COVID-19 топилди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1433га етди — унинг 280 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 992 киши шифо топиб, ўн олти бемор вафот этди. Касалликдан вафот этганлар орасида парламентнинг экс-спикери Мукар Чолпонбаев ҳам бўлган.
COVID-19нинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилган — 401, уларнинг ичида Россиядан келган 36 қирғизистонлик ҳам бор. Ўш вилоятида — 207, Ўш шаҳрида — 135, Жалолобод вилоятида — 159, Норин вилоятида — 272, Чуй вилоятида — 218, уларнинг 108 нафари Соль-Илецкдан келган фуқаролар, Баткен вилоятида — 27, Иссиқкўл вилоятида 14 киши касалга чалинди.
Ҳозирда касалхоналарда 425 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 12 нафар бемор оғир аҳволда — тўрт нафари жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияга 2 307 киши олинди.
Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 6 841ни тузди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 1 294.