Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Абдрахманов бугунги кунда хорижда юрган қирғизистонликларнинг орасида COVID-19 юқтиришнинг 154 ҳолати қайд этилганини билдирди.
Коронавирусга чалинган қирғизистонликларнинг кўпи Россияда қайд этилган — 105 киши. Покистонда — 22, БААда — 7, Малайзияда — 3, Ҳиндистонда — 7, Қозоғистонда — 5 ҳамда Испания, АҚШ, Ўзбекистон, Греция, Италия мамлакатларида бир нафардан қирғизистонлик инфекция юқтириб олган.
ТИВнинг маълумотига кўра, Ҳиндистонда касал бўлиб қолган Қирғизистонлик фуқаронинг бири вафот этган, яна 30дан ортиғи — карантин талабларини бузгани учун қўлга олинган.
Ҳиндистоннинг ОАВлари март ойида Бихар штатидаги масжидлардан бирида яшириниб юрган 10 қирғизистонлик қўлга олиниб, коронавирусга текширувга жўнатилганини хабар қилган.
22-майга келиб республика бўйича вирус юқтиришнинг 37 янги ҳолати қайд этилган, мамлакат бўйича уларнинг умумий сони — 1350 ҳолат.