Атамбаевнинг ўғли: Отамнинг аҳволи оиласи билан учрашувдан сўнг ёмонлашган

434

Сеид Атамбаев фейсбукда собиқ президент ҳамда отаси Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи кескин ёмонлашиб кетганини билдирди.

“Унга Алмазбек Шаршеновични яқинларининг коронавирусга топширган тестларининг натижаси терс деган маълумотномаси борлигига қарамай, турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларини қучоқлаш имконияти бўлмаган ойнак ортидаги учинчи кўришуви сабаб бўлди”, — деб ёзган у.

Сеид Атамбаев отасига таяниб “унга жуда катта руҳий босим ўтказилаётганини” ёзган.

“У соғлигидан шикоят қилишни истамайди, бу унинг принципларига хос эмас. Жээнбеков, Опумбаев бош бўлган ҳукумат буни тушунганига қарамай Атамбаевнинг ҳаётидаги энг муҳим нарсани тортиб олишмоқда — оиласи билан ўтказган қимматли дақиқаларини”, — деб ёзган сиёсатчининг ўғли.

Собиқ президентнинг қариндошлари бунга қадар ҳам МХДҚ уларга Атамбаев билан кўришишга рухсат бермаяпти деб бир неча бор шикоят қилган.

МХДҚ собиқ президентнинг соғлиги қаноатланарли эканини, у куну тун шифокорлар назоратида бўлаётганини билдирди.

Бу Атамбаевнинг ўзини ёмон ҳис қилаётгани айтилган биринчи билдирув эмас. У қон босимидан шикоят қилиб Қўй-Тош воқеаси бўйича икки суд йиғинига қатнашмай қолган.

Қўй-Тош воқеаси ёки Атамбаевнинг уйини штурмга олиш

Ҳукумат Атамбаевни унинг Чуй вилоятидаги Қўй-Тош қишлоғидаги уйини икки кун давомида штурмга олиб, 8-августда қўлга олишган. Мазкур воқеада бир спецназ ходими ҳалок бўлиб, юзга яқин киши жабрланган.

Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин куч тузумлари унинг уйини штурмга олишга борган. Мазкур иш бўйича Атамбаев гувоҳ қатори сўроқ бериши керак эди, аммо қўлга олингандан кейин унинг мақоми ўзгариб, у гумондор қаторига ўтиб қолган.

Штурмнинг дастлабки куни, 7-августда, Атамбаевнинг тарафдорлари у ерда махсус операция ўтказаётган МХДҚнинг олти ходимини асирга олган.

Атамбаев қўлга олингандан кейин ҳукумат “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Одамларни гаровга олиш”, “Одам ўлдириш” моддалари бўйича жиноят ишларини қўзғаган. Собиқ президент мазкур ишлар бўйича айбланувчи қатори ўтмоқда.