Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев жамоат транспорти ишлай бошлагандан кейин йўловчиларнинг сони машинадаги ўриндиқларнинг сони билан чекланишини брифингда билдирди.
Усонбаевнинг айтишича, санитар талабларнинг сақланишига транспорт компаниясининг раҳбарияти жавоб беради ва улар йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул.
Усонбаевнинг қўшимча қилишича, жамоат транспортидаги энг муҳим қоидалардан бири — бу 1,5 метрлик масофани оралиғини сақлаш.
“Қоидалар шундай бўлади: салонда тиқин бўлишининг олдини олиш учун машинадаги ўриндиқлар бўйича ташилади, дезинфекция иши ҳам сақланади, ҳар бир рейсдан кейин салоннинг барча қисми тозаланиши керак, оралиқ 1,5 метрдан кам бўлмаслиги зарур. Бир-биримиздан қанчалик олис бўлсак, инфекция юқтириб олиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади”, — деди Усонбаев.
Бишкекда жамоат транспорти 25-майдан бошлаб ишлай бошлайди, шу кундан тортиб пойтахтдаги тадбиркорликнинг деярлик барча тармоқлари очилади.
Аммо, биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов 19-майда ўтган брифингда билдиришича, агар коронавирус вазияти яхшиланиб кетмаса, тадбиркорликнинг айрим тармоқлари қайтадан тўхтатилади.
20-майга келиб мамлакат бўйича коронавирус юқтиришнинг 1 270 ҳолати қайд этилди, уларнинг ичидан 910 бемор касалхонадан тузалиб чиқарилди. Коронавирус аниқланган 14 киши вафот этди.