Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Қирғизистонда 20-майга келиб коронавируснинг янги 27 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
COVID-19ни юқтириб олганларнинг энг кўпи Норин вилоятида аниқланди — 19 ҳолат. Бишкек шаҳрида — тўрт, Ўш вилоятида — икки, Чуй ҳамда Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан киши коронавирусга чалинди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1270га етди — унинг 266 нафари тиббиёт ходими. Касалликдан жами 910 киши шифо топиб, ўн тўрт бемор вафот этди.
Бишкек шаҳрида коронавирус кескин тарқалиб, бугунги кунда пойтахт коронавирусни юқтирганлар сони бўйича мамлакатда биринчи ўринда турибди — 334, уларнинг ўн тўрт нафарини Санкт-Петербург шаҳридан келган фуқаролар ташкил қилади. Чуй вилоятида коронавируснинг 209 ҳолати қайд этилиб, унинг 104 нафари Соль-Илецк шаҳридан келган фуқародан аниқланди.
Ўш вилоятида – 197, Ўш шаҳрида – 124, Жалолобод вилоятида – 154, Баткен вилоятида – 25, Норин вилоятида – 213, Иссиқкўл вилоятида – 14 ҳолат қайд этилди.
Ҳозирда касалхоналарда 346 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 12 бемор оғир аҳволда — беш нафари жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияда 2 175 киши ётибди.
Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 6280 нафарни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 1946.