Биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов 19-майда ўтган брифингда 21 ва 25-майдан бошлаб босқичма-босқич ишлай бошлайдиган тармоқлар ҳақида айтиб берди.
21-майдан бошлаб қуйидаги иш тармоқлари ишлай бошлайди:
- Аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг барча бўлимлари;
- Оёқ кийим ва соат тузатиш;
- Мебелсозлик;
- Савдо марказлари (кўнгил очар ҳудудлари ва фудкортлардан бошқалари);
- Барча озиқ-овқат дўконлари;
- Автомобилларни рўйхатга олиш ташкилотлари;
- Автобозорлар;
- Мол бозорлар;
- Барча шахсий репетиторлик хизматлари;
- Хусусий ҳаммом ва спа марказлари;
- Меҳмонхоналар (бассейн ва спортзаллардан бошқалари).
25-майдан бошлаб тадбиркорликнинг қуйидаги тармоқлари ишини бошлайди:
- Буюм бозорлари;
- 50 кишидан ортмаган ўринга мўлжалланган жамоат овқатланиш жойлари, кафе ва ресторанлар;
- Театрлар, музейлар, кутубхоналар, галереялар;
- Жамоат транспорти.
Боронов бизнес эгалари ва фуқаролар санитария-эпидемиологик меъёрларининг барини сақлаши кераклигини таъкидлади.
“Агар мамлакатдаги коронавируснинг вазияти яхшиланмаса, айрим тармоқларнинг ишини тиклаш кейинга қолдиришга мажбур бўламиз”, — деди вице-премьер.
19-майга келиб, Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган 1 243 киши қайд этилган. Шу вақтгача COVID-19и бор 14 фуқаро вафот этган.