Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Санкт-Петербургдан Бишкекка қайтиб келган ҳарбий лицейнинг яна уч курсантида коронавирус аниқланди. Ҳозирда улар стационарда даволанишмоқда.
Шу билан Санкт-Петербургнинг ҳарбий лицейи курсантларининг орасида иккинчи бор COVID-19 аниқланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 17-майда ўтган брифингда инфекция юқтириб олган 10 курсант ҳақида хабар қилган.
Санк-Петербургдаги қирғизистонликлар чартер рейси билан Бишкекка 15-майда учиб келган. Самолётдаги 156 кишининг бари карантин ҳудудига жойлаштирилган. Улар ПЧР-тестнинг натижалари келмагунча, карантин ҳудудида уч кун давомида бўлиши лозим.
Агар тестнинг натижаси терс бўлиб чиқса, қирғизистонликлар уй карантинига жўнатилади ва улар у ерда ҳам қайта таҳлил топшириш муддатини кутишади.
Амалда айнан иккинчи таҳлил ижобий натижани кўрсатади.
Охирги сутка ичида, Қирғизистонда шифокорлар 78 кишида коронавирус аниқлашган. Уларнинг 51 нафари — ташқаридан олиб келинган ҳолатлар.
«Юртига қайтиб келган фуқаролар обсервациянинг қоидаларига бош эгмай, шахсий гигиенани сақлашмаяпти. Шу сабабдан, касалларнинг сони кўпаймоқда», — деб билдирди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев.
Инфекция юқтиришнинг янги ҳолатлари кўпинча Қирғизистонга қайтиб келганларда ва улар билан алоқада бўлганларнинг орасида аниқланмоқда.
18-майга келиб, республика бўйича коронавирус инфекциясини юқтиришнинг 1216 ҳолати қайд этилган.