Милиционер паркдаги одамларни тўппонча билан тарқатишга ҳаракат қилган, улар санитар қоидаларни сақламай юришган — Бишкек ШИИБи

45

17-май куни Чолпонбай Тулобердиев номидаги паркда юрган одамларни патруль милициясининг ходими табел тўппонча билан тарқатишга ҳаракат қилган. 

Воқеанинг видеосини гувоҳлар Фейсбукда эълон қилди.

У видеодан паркда тўпланганлар патрул милициясининг ходимини отмасликка ва тўпончани олиб қўйишга ундашаётганини, милиционер эса қўлидаги тўпончаси билан ортга чекинаётганини кўриш мумкин. Паркдаги фуқароларнинг орасида болалари билан юрганлар ҳам бўлган. 

Бишкек ШИИБининг маълумот бўйича, 17-май куни кечаси Биринчи Май туманининг навбатчи бўлимига чақирув тушиб, унда Тулобердиев паркида номаълум одамлар милиция ходимига ҳужум қилишга ҳаракат қилаётгани айтилган. 

Милиция воқеа ерига келгандан кейин паркда карантинг вақтида санитар қоидаларни сақламаган одамлар тўплангани маълум бўлган. 

«Милициянинг инспектори карантин вақтида санитар қоидаларни сақламагани кузатилган, улар кечки пайт жамоат жойида тўпланган. Бу ўз вақтида коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфини яратган», — деб айтилади ведомствонинг пресс-релизида.

ШИИБдан билдирилишича, милиционер шаҳарликлага тарқаб кетишини огоҳлантирганда, улар агрессив реакция қилиб, ходимнинг табел қуролини тортиб олишга ҳаракат қилишган. 

«Милициянинг катта сержанти огоҳлантириш шаклида осмонга ўқ чиқарган, шундан кейин номаълум одамлар ортга чекинган», — деб билдирди Бишкек ШИИБидан.

Бу факт «Безорилик» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд этилиб, воқеанинг барча иштирокчиларини милиция қидирмоқда.

Коронавирус пандемияси боис Қирғизистонда фавқулодда вазият режими ишламоқда. Ҳукумат одамларни изоляция қоидаларини сақлашга ҳамда катта гуруҳ бўлиб тўпланмасликка чақирмоқда, чунки бу коронавиурс инфекциясининг тарқалишига олиб келиши мумкин. 

18-майга келиб, мамлакатда COVID-19га чалинганларнинг сони 1216га етиб, уларнинг 827 нафари шифо топиб чиқди. 14 киши эса касалликдан вафлт этди.

Муаллиф: Ислам Розиев