Қирғизистонда COVID-19 юқтирган шифокорларнинг сони 255 нафарга етди

347

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 18-майдаги брифингда Қирғизистонда охирги сутка ичида коронавирус яна 4 нафар тиббиёт ходимидан аниқланганини билдирди. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимлари сони 255га етди — уларнинг 212 нафари ўпка касалидан шифо топди. Бир тиббиёт ходими — Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт ходимининг шифокори Жузумкан Кокумбаева касалдан вафот этди. Унинг оиласига ҳукумат 1 млн сом компенсация тўлаб берди. 

Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом товон тўлайди — вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига компенсациянинг қиймати 1 млн сомни ташкил қилади. Компенсация тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошида тузилган комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини текшириб чиқади.

Бундан ташқари, коронавирусга чалинган одамларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 минга қадар қўшимча ҳақ тўланиши айтилган. 

Тиббиёт ходимларига март ойида умумий 37 млн сомга яқин компенсация тўлаб берилди. Бишкек шаҳридан 1112, Ўш шаҳридан 362, Ўш вилоятидан 1047, Жалолобод вилоятидан 1182, Чуй вилоятидан 835, Баткен вилоятидан 500, Норин вилоятидан 499, Иссиқкўл вилоятидан 479, Талас вилоятидан 267 нафар тиббиёт ходими компенсация олди. Мамлакат бўйича март ойида ишлаган шифокорларнинг умумий сони — 6283.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1216га етди — янги 78 ҳоат қайд этилди. Уларнинг ичидан ўн тўрт нафари вафот этиб, 827 киши касалликдан тузалди.