Соғлиқни сақлаш вазирлиги Нориндаги туғруқхонада саккиз аёлнинг COVID-19 юқтирганини ўрганиш учун комиссия юборди 

328

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 15-майдаги брифингда Норин вилоятидаги туғруқхонанинг ходимларига ва беморларга қандай қилиб коронавирус юқиб қолгани аниқланаётганини билдирди. 

Мазкур касалхонанинг 11 тиббиёт ходимида ва 8 туққан аёлда коронавирус аниқланган. Бундан ташқари касалхонанинг туғруқ бўлимида етти хомиладор аёл ҳам бор — уларда COVID-19 бор ёки йўқлиги ҳозирча номаълум. 

«Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев ҳамда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова бош бўлган комиссия Нориндаги туғруқхонага COVID-19 инфекциясининг қайд этилиш сабабларини аниқламоқда. Шу сабабдан туғруқ бўлимида  инфекцияга қарши курашиш бўйича эпидемиологик чораларни кучатиш қарори қабул қилинди» , — деди Усонбаев.

Нориндаги туғруқхонада коронавируснинг илк ҳолати  12-майда қайд этилди — 6 тиббиёт ходимида мазкур вирус топилган. 

«Бу масъулиятсизлиқ оқибатида юз берди. Чукни хавфсизлик шартларини тузиб, шуни ҳисобга олмай қўйганликдан бўлганга ўхшайди», — деган Усонбаев 12-майдаги брифингда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлар қандай йўл билан коронавирусни юқтириб олганини ўрганиш учун комиссия тузган. Унинг натижасида, агарда тиббиёт ходими иш вақтида коронавирусни юқтириб олган бўлса, ҳукумат унга 200 минг сом компенсация тўлайди — вафот этган тиббиёт ходимининг оиласига эса компенсация қиймати 1 млн сомни ташкил қилади. 

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 15-майга келиб 248ни такшил қилди — уларнинг 194 нафари ўпка касалидан шифо топди. Шунингдек касални юқтириб олган бир тиббиёт ходими вафот этган — Жузумкан Кокумбаева ишлаган Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказида ундан бошқа яна 8 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган. Ҳукумат  Кокумбаеванинг оиласига 1 млн сом компенсация тўлаб берди.