Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 14-майда чет давлатлардан Қирғизистонга 356 фуқаро келди. Улар Россия, Япония, Корея, Қувайт, Қатар ва Германияжан самолёт билан олиб келинди.
Қирғизистонликларнинг энг кўпи Россиядан олиб келинди: Москвадан келган 147 фуқаро обсервацияга олинди. Яна 107 нафар қирғизистонлик «Аль-Қувайт — Доха — Бишкек» рейси билан келди, улар билан бирга 31 нафар Қозоғистон фуқароси ҳам учиб келган. Қозоқ тараф ўзининг фуқароларини аэропортда кутиб олиб, Қозоғистонга олиб кетди.
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳридан 59 қирғизистонлик қайтиб келди — уларнинг 48и «Sea Chefs» круиз лайнерида ишлаган. Қолган 43 қирғизистонлик Корея ва Япониядан қайтарилди.
«Ҳозирги вақтда келганларнинг бари белгиланган тартибда мамлакатнинг тиббий масканларидан бирида обсервацияга жойлаштирилди. Чет мамлакатларда юрган Қирғиз Республикасининг фуқароларини имкон борича Қирғизистонга қайтариб олиш маршрутларини қидириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда», — деб билдирди Республика штабидан.
Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков бунга қадар чет ўлкаларда юрган 1000 нафар қирғизистонлик май ойида ватанига олиб келиш режалаштирилаётганини билдирган. Шунингдек дунёнинг 58 мамлакатидан хориждаги идораларга ватанига қайтишга ёрдам кўрсатиш илтимоси билан 8 минг 712 Қирғизистон фуқароси мурожаат қилган.
Вазирликнинг маълуомти бўйича, ФҲ ва ФВ режимлари киргизилгандан бошлаб дунёнинг 23 давлатидан авиация ҳамда ер орқали 9196 қирғизистонлик мамлакатга қайтган.