Парламент биринчи ўқишда 28 миллиард сомлик дефицит билан тузатилган бюджетни маъқуллади

322

14-майда парламент биринчи ўқишда 2020 йил учун  республика  бюджетига тузатишларни қабул қилди. Ҳужжатнинг қабул қилиниши учун йиғинда қайд этилган барча 107 нафар депутат овоз берди. 

Бюджетнинг тузатилган версияси бўйича, унинг даромади қабул қилинган бюджетга нисбатан 30 млрд сомдан ортиқ қийматга қсқаради. Энди у аввал таҳмин қилинган 163,7 млрд сомнинг ўрнига 133 млрд сомни тузиши керак. 

Чиқимлар ҳам қисқаради — мамлакат 171,6 млрд сомнинг ўрнига  161,3 млрд сом сарфлайди. Бюджетнинг бу танқислиги мамлакат учун рекорд сумма — 28,4 млрд сом.

Молия вазири Бактигул Жээнбаева танқисликнинг катта бўлгани Солиқ ва Божхона хизматига 30-33 млрд сом тушмай қолганига боғлиқ эканини билдирди. Унинг айтишича, бюджетнинг чиқим бўлимида қисқартириладиган ҳеч нарса қолмаган. 

«Биз бусиз ҳам барча чиқимларни қисқартирдик — иш сафарларни, устивор бўлмаган чиқимларни. Қисқартиришга ҳеч нарса қолгани йўқ, чунки меҳнат ҳақларини, пенсияларни, нафақа пулларини, шунингдек тармоқларни, соғлиқни сақлашни, куч блогини қисқартира олмаймиз. Шу сабабдан фарқ шунчалик катта бўлмоқда. Шу боисдан дефицит ҳам катта», — деб тушүнтирди Жеенбаева.

2020-йилнинг бюджети парламент тарафидан 10 млрд сом дефицит билан мақулланган, аммо коронавирус пандемияси сабаб вазият ўзгариб кетган, чунки мамлакатда бир ойдан ортиқ вақтдан бери барча муассасалар ва компаниялар тўлақонли ишлай олмаяпти.