Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев коронавирус инфекциясини чақалоқлар юқтириб олган уч ҳолат аниқланганини хабар қилди.
Пандемия бошланган вақтдан бери COVID-19 12 гўдакка юққан.
«12 гўдакнинг COVID-19 юқтириб олиши сабаби – касали симптомсиз ўтаётган яқинлари билан алоқада бўлиш. Шу сабабли фуқаролар орасида, айниқса болалар орасида назорат чоралари кучатилди», — деб билдирди Каратаев.
13-майда инфекция бир ёшгача бўлган 9 болага юққани маълум бўлган. Мамлакат бўйича коронавирусга чалинган 15 ёшгача 134 бола қайд этилган.
14-майга келиб, Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 1082 нафарга етди. Мамлакат бўйича инфекциядан 735 бемор шифо топди. Эпидемия бошлангандан бери эса коронавирусга чалинган 12 киши вафот этган.