Қирғизистонда COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 1082га етди

469

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 14-майга келиб коронавируснинг 38 янги ҳолати қайд этилди. 

  • Бишкек – 14
  • Чуй вилояти — 4, унинг ичидан 2 ҳолат Соль-Илецкдан келганлардан
  • Ўш — 1
  • Жалолобод вилояти — 4
  • Норин вилояти — 15

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1082 нафарга етди. 

Шунингдек, охирги сутка ичида касалхонадан 9 бемор чиқарилди.

  • Бишкек – 5
  • Ўш — 1
  • Ўш вилояти — 2
  • Норин вилояти — 1

 Ўпка касалидан жами 735 киши шифо топиб, ўн икки бемор вафот этди. Касалхоналарда 335 киши қолмоқда.